Буюк ўзбек халқининг атоқли фарзанди, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган беназир аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ ушбу музей 1964 йилда ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан 2010 йилда музей тубдан янги қурилган бинода қайта ташкил этилди.
Мажмуага ғарбий томондан кираверишда олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ҳукмдорлик тахтида ўтирган сиймосига дуч келамиз. Ҳайкал Ўзбекистон xалқ рассоми Равшан Миртожиев томонидан яратилган. Ҳайкалнинг орқа томонидаги қуёш ва тўққиз сайёрани ўз ичига олган «Юлдузли осмон» номли панно Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий меросни сақлаш ва муҳофаза этиш бош бошқармаси ва Рахмонов хусусий корхонаси ходимлари ижодининг намунасидир. Уни Самарқанд таъмир корхонаси раҳбари Бахрилло Абдуллаев шогирдлари билан амалга оширишди.
Тарихимиздан маълумки Мирзо Улуғбек 1409 йилда тахтга келиб шаҳарни янада ободонлаштирилиши Мовароуннаҳрнинг илмий ва маданий маркази бўлиб қолишини таъминлади. У математика, астрономия фанининг энг илғор олимларини Самарқандга чорлади, расадхона қуришга фармон берди. 1424-1428 йиллар мобайнида Самарқанднинг шимолида Обираҳмат ариғи бўйидаги Кўҳак тепалиги бағрида жаҳонга машҳур расадхона қурилди. Бунгача фалакиётни кузатув илмий ишлари 1417-1420 йилларда қурилган (ҳозирги Регистон майдонидаги) Улуғбек мадрасасида олиб борилган.
Расадхона цилиндр шаклида уч қаватли,
баландлиги
Мирзо Улуғбекнинг вафотидан кейин унинг илмий
ишлари бир неча вақт давом этиб, кейинчалик расадхона вайронага айланган. Ҳатто
расадхонанинг жойини аниқлашни имкони мушкул масала эди. 1908 йилда
Самарқандлик ўлкашунос олим, археолог В. Л. Вяткин (ҳалқ орасида Воси ака
номини олган) Самарқандлик олим Абу Саъид Маҳзум билан ҳамкорликда Бобур
Мирзонинг «Бобурнома» ва Абу Тоҳир хожанинг «Самария» номли тарихий асари ҳамда
вақфнома хужжатидаги маълумотларга асосланиб, расадхонанинг жойлашган жойини
аниқлашга мувофиқ бўлдилар. 1908-1909 йилларда қазиш ишлари олиб борилди, бу
эса бутун дунё олимларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Қояни ўйиб
қилинган чуқурликда мармардан ясалган иккита параллел ёй, меридиан радиуси
1946-1948 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институтининг экспедицияси қазиш ишларини ниҳоясига етказди.
Бобур Мирзонинг ёзишича, расадхона уч Ошиёнлик бино бўлиб, тўгарак шаклида бўлган, бинонинг деворлари сирли кошинлар билан қопланган Абдураззоқ Самарқандий. бу нодир обиданинг ички қисмини шундай тасвирлайди: «Бинонинг ички қисми жаҳонда тенги йўқ ранг – баранг нақшлар билан безатилиб, девор ва шифтларида осмон градус (даражалари), дақиқалари, ҳатто сонияларигача ҳисобланиб, етти сайёра ҳамда «ҳаракатсиз» (собита) юлдузлар, шунингдек, ер курраси, етти иқлим, тоғу саҳролар ва дарё-ю денгизлар ҳамда уммонларгача тасвирланган».
Расадхона 1424-1428 йилларда қурилганлиги ҳақида Абу Тохир хожанинг «Самария» китобида ҳам аниқ маълумотлар берилган.
1417 йилда Мирзо Улуғбек фалакиётшуносларни чорлаб астрономик жадвал тузиш ва расадхона қуриш ҳақидаги режаларни муҳокама қилади. Кузатувлар шу йили бошланиб, 30 йилдан сўнг яъни 1447 йилда тугайди. Барча планеталарнинг қуёш атрофида айланиши кузатилади. Бу даврга келиб «Зижи» асари ҳам ёзиб тугатилади. Расадхонада баъзи кузатувларни оддий кўз билан, ҳам яъни асбобларсиз ўтказиш имкони бўлган.
Расадхона квадрантнинг диаметри
Қурилишга ўз даврининг машҳур олимлари - астроном, математик, меъморлар жумладан, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид ва Али Қушчилар жалб қилинган.
Мирзо Улуғбек вафотидан сўнг расадхона Муҳаммад Али Қушчи ва Мирам Чалабий раҳбарлигида яна бир неча ўн йиллар фаолият олиб борган.
1994 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг фармонига биноан Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан Республикамизда «Мирзо Улуғбек» йили деб элон қилинди. Бинонинг сейсмик талабларга жавоб бермаслиги ҳисобга олиниб Президентимиз ташаббуси ва раҳбарлигида 2010 йил музей биноси янги кўринишида қад кўтарди.
Музейнинг кириш қисми тўғрисида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг академиги Акмал Икромжонов томонидан яратилган Мирзо Улуғбек портрети, чап томондаги деворда қўлида китоб тутган ҳолда буюк олим сиймоси гавдаланган устозу - шогирдлар бошлари узра 12 юлдуз буржи тасвирланган. Деворнинг ўнг томонида Мирзо Улуғбекнинг шогирдлари Али Қушчига «Устурлоб» илмидан таълим бераётган ҳолат тасвирланган. Олимлар асл нусхаси Англияда бўлган олтин глобус ва турли хил асбоб ускуналардан фойдаланаётган илмий амалий иш жараёни эшикнинг икки ёнида «Қуёш намоён» услубида тасвирланган. Музейнинг кираверишдаги деворий суратлар муаллифи Камолиддин Беҳзод номли миллий рассомлик ва дизайн институти катта ўқтувчиси Ўзбекистон Бадиий Академия қошидаги ижодкорлар уюшмаси аъзоси: Мирҳомид Собиров, безак усталари эса Ўзбекистон санъат арбоби Хуршид Назиров таниқли наққош Аҳрор Асқаров ва уларнинг шогирдлари томонидан безатилган.
Мовароуннаҳрни соҳибқирон бобокалонимиз мўғул истилосидан халос этиб, Буюк Турон давлатини қайта тиклаш билан бирга марказлашган қудратли давлат барпо этган. Бу ҳақда Кастилиядан келган Руи Ганзалес де Клавихо асарида хам ўзига хос баён этилган. Ойна тагидаги довул асбоби ҳам асл экспонат бўлиб Темур давлати армиясининг қудратини намоён қилувчи ашёлардан бири ҳисобланади.
Амир Темур ва темурийлар сулоласи 1370 йилдан 1858 йилгача Мовароуннаҳр, Хуросон, Ироқ, Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа ҳудудларда ҳукмронлик қилган. Амир Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ Мирзо авлодидан бўлган Заҳриддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Афғонистон ва Ҳиндистон ҳудудларида қудратли салтанат барпо этган. Бу буюк сулоланинг 193 нафар авлоди қарийиб 500 йил ҳукмронлик қилиб жаҳон цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган.
Амир Темур Шарқ ва Ғарб давлатлари билан яқин алоқалар ўрнатиш мақсадида «Буюк ипак йўлини» қайта тиклади ва савдо сотиқ ва моддий алоқаларни йўлга қўйди. Амир Темурнинг Франция қироли Карл VI га юборган мактубида шу ҳақда батафсил маълумот берилган.
Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзо 17 ёшга тўлганда унинг ўғли Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек дунёга келади, Улуғбекнинг никоҳ тўйи Конигил мавзесида бўлиб ўтади. Соҳибқирон Темур Мирзо Улуғбекнинг тарбиясига алоҳида эътибор беради. Мирзо Улуғбек қирқ йиллик ҳукмронлиги мобайнида ўз давлати сарҳадлари, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1425 йил Мўғилистонга катта қўшин билан юриш қилади.
Шоҳруҳ Мирзо ва Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида Шарқда Мўғилистон, Ғарбда Миср ва Римгача, жанубда Ҳиндистоннинг марказий қисми, Шимолда Дашти қипчоқ чегараларигача бўлган бепоён ерлар Темурийлар давлати таркибида бўлган. Бу ҳақда «Зафарнома» ва «Бобурнома» асарларида етарлича манба мавжуд.
Мирзо Улуғбек буюк Соҳибқирон Темурнинг бунёдкорлик ишларини давом эттирди у кўплаб мадрасалар, масжид ва хонақо, хаммомлар қурдирди. Шу жумладан, Оқсарой каби иншоотларни тамирлайди.
У Мовароуннаҳрда ер солиғини камайтиради. Деҳқончиликнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади 1428 йили ўтказилган пул ислоҳоти мамлакатда айниқса чакана савдони ривожлантиришда катта ҳисса қўшади.
Мирзо Улуғбек адабиёт ва санъатда юксак дид ва билим соҳиби бўлиб, у ўз даврининг энг истеъдодли шоирлари: Саккокий, Лутфий, Жомий, Атоийлар ҳамкорлигида бу соҳани юксак пағонага кўтарди.
Амир Темур туфайли Мирзо Улуғбек жуда бой қутубхона ва қўлёзмаларга эга бўлишига қарамай, у сарой кутубхоналарига китоблар сотиб олиш учун жуда катта маблағ сарфлар эди.
Китобларни безаш, бадийлигини ошириш учун ҳам миниатура санъатини ривожлантиришга жуда катта эътибор беради.
Ҳалқ оммавий санъати, ҳунармандчилигида асосан шарқ усталарининг ноёб маҳоратига таянади.
Мирзо Улуғбек мусиқа санъатига ҳам жуда катта қизиқиш ва эътибор билан қарайди. Ўзи ҳам мусиқа билан шуғулланади. Бу даврда Дарвеш Аҳмад Қонуний, Султон Аҳмад, Султон Муҳаммад, Хофизи Чангиний каби моҳир мусиқашунос созандалар ҳалқ орасида жуда машҳур бўлишган.
Мирзо Улуғбек Мовароуннаҳрни илм-маърифат марказига айлантириш йўлида улкан ишларни амалга оширади. Жумладан Бухорода 1432 йил, Самарқандда 1417-1420 йиллар Ғиждувонда 1432-1433 йиллар мобайнида қурдирган мадрасалар энг нуфузли илм-фан маскани бўлиб ҳисобланган.
Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси ўз даврининг мукаммал олий таълим маскани бўлиб, ўз даврида ўзига хос университет вазифасини бажарган.
Бухородаги мадраса катталиги жиҳатидан Мовароуннаҳрдаги иккинчи нуфузли мадраса бўлиб, унинг эшигига Улуғбек томонидан «Илм олишга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир» деган ҳадис битилган.
Мадрасада билим олиш муддати 8 йил давом этган. Шу муддат давомида талабаларга ойлик маош ва «Улфа» деб аталган махсус тўлов пули бериб борилган.
1424-28 йилларда қурилган Мирзо Улуғбек расадхонаси XV аср меъморчилигининг нодир намуналаридан бўлган. Бобур Мирзонинг ёзишича расадхонанинг сирти кошин ва чиройли безаклар билан зийнатланган бўлган.
Мирзо Улуғбек расадхонасида квадрантдан ташқари бир неча кузатиш асбобларидан ҳам фойдаланилган. Уларнинг орасида армиляр сфера, триквер каби асбоблар мавжуд эди.
Мирзо Улуғбек мактабига мансуб олимларнинг аниқлаган маълумотлари улардан бир неча аср олдин яшаб ўтган буюк алломалар эришган натижалар билан солиштирилганда ўта аниқлиги билан ажралиб турар эди. Эклиптика оғмалиги, юлдуз йилининг хисоби, сайёраларнинг йиллик ҳисобини аниқлаш, каби масалалар алоҳида ўрин тутган. Мирзо Улуғбекнинг юлдузлар каталоги 1690 йили Поляк олими Ян Гавелийнинг (1611-1687) «Астраномия даракчиси» номли асарида нашр этилган ва бу асарда Мирзо Улуғбек беш астроном Птолемей, Тихо Браге, Жавани Риччиоли, Вильгелм IV ва Ян Гавелий даврасида, тўгарак стол атрофида астрономия музаси (маъбудаси) Ураниянинг ўнг томонида биринчи бўлиб ўтирибди. Унинг ўриндиғи орқасида «Ўз ишимни муносиб авлодларимга қолдирдим» деган сўзлар битилган.
Қадимги Мисрдагидек Ян Гавелийнинг асарида ҳам «Тарозу буржи» алоҳида адолат рамзи хисобланган.
Мирзо Улуғбек «Зижи»нинг Европадаги илк нашри Оксфорт университетининг профессори Жон Гривс томонидан амалга оширилган. У «Зиж»га шарҳ ёзиб, унинг бир қисмини 1648 йилда чоп эттирган.
Гринвич обсерваториясининг биринчи директори Ж.Флемстид 1725 йилда Мирзо Улуғбек «Зиж»ини ўзининг «Осмон тарихи» номли китобида нашр эттиради.
Мирзо Улуғбек «Зиж»ини 1724 йили форс тилидан грузин тилига Гуржистон подшоси Вахтанд VI таржима қилган.
Петербург академиясининг биринчи академик-астрономи Жозеф Никола Делил ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб Улуғбек «Зижи»ни лотин тилига таржима қилиб, 1739 йили 25 июнда «Зиж» ҳақида Петербург академиясида француз тилида нутқ сўзлаган. Мирзо Улуғбекнинг бутун Дунёда катта обрў эътибор қозонгани осмон ёритгичларининг номларида ҳам ўз аксини топган. Ян Гавелийнинг замондоши, Италиялик астроном Жованни Риччиоли 1651 йилда ойдаги кратерни қадимда яшаб ўтган буюк олимларнинг номлари билан айтишни таклиф қилган. Ойдаги бўронлар океани «соҳилидаги» кратерлардан бири Мирзо Улуғбек номи билан аталган. Улар қаторида Ибн Сино, Аҳмад Фарғонийнинг ҳам кратерларини кўриш мумкин.
Қуёш системасининг 1977 йилда очилган 2439 рақамли кичик сайёрасида Мирзо Улуғбек номи берилган. Алломамизнинг «Зиж»и кўплаб тилларига таржима этилган.
Хиндистонда Улуғбек илмий меросига катта аҳамият берилганлиги кузатилади. Хусусан Бобурий Муҳаммадшоҳнинг фармойиши билан XVIII асрнинг биринчи яримида, астроном Савай Жай Синх томонидан Жайпур, Банорас ва Деҳлида расадхона барпо этилган. Бунда Самарқанд астраномия мактаби ускуналаридан андоза олишган.
Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд астрономия мактабининг жаҳоншумул ютуқлари Хитой астрономиясининг янада ривожланишида катта таъсир кўрсатади. Иезуит монах, олим Антуан Гобил (1689-1759) эса Хитой астрономияси ҳақида: «Бу соҳада Хитойлар нимани билган бўлса, уларнинг барчаси Ғарбдан Самарқанд томонидан келган» деб айтган эди.
Хитой орқали Самарқанд астрономия мактабининг ютуқлари Кореяда ҳам тарқалган.
1432 йилда Корея қироли Йи До Хитой орқали Самарқанд астрономия мактаби билан танишади. Шу билан Улуғбек мактабининг анъаналари Кореяда ҳам ривожланади.
1470 йилда Али Қушчи Истамбулга йўл олади ва у ерда туриб Мирзо Улуғбек илмий мактабининг натижаларини кенг миқёсда тарғиб ва ташвиқ қилади.
Мирзо Улуғбек «Зижи» энг аввало мусулмон мамлакатларида астрономия фани ривожига улкан таъсир ўтказади.
Мирзо Улуғбек «Зиж»ига энг мукаммал шарҳ Эронлик мунажжим ва риёзиёт олими Низомиддин Биржандий томонидан 1523 йилда ёзилган «Шархи Зижи Улуғбек»дир.
Қоҳиралик мунажжим Муҳаммад Ал-Мисрий (XVI аср) Мирзо Улуғбек «Зижи»ни осонлаштириш («Тасҳил Зижи Улуғбек») номли асар ёзади ва унинг жадвалларини Қоҳира кенгликларига мослаштиради.
Самарқанд, Бухоро, Ғиждувон каби тарихий шаҳарларимизда унинг номи билан боғлиқ бўлган меъморий обидалар, қадамжолар тамирланди ва обод қилинди.
Улуғбек номидаги муассаса ҳамда ташкилотларнинг кўпайиб бораётгани диққатга сазовордир. Жумладан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига, Фарғона давлат дорилфунунига Улуғбек номи берилган.
Шунингдек, халқаро илмий ахамиятга эга бўлган Китоб кузатув кенглик станцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти Улуғбек номида.
1992 йили Ўзбекистон пойтахти Тошкентнинг йирик туманларидан бирига Мирзо Улуғбек номи берилди ва унинг ҳайкали ўрнатилди. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Улуғбек номли хўжалик бор. 1995 йилда Тошкент давлат Университетига Мирзо Улуғбек номи берилди.
Мустақиллик йилларида Мирзо Улуғбек меросини ўрганиш ва эътироф этиш янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1994 йилда Ўзбекистонда ва Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги катта тантаналар билан нишонланди. 2009 йилнинг БМТ томонидан «Астрономия йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги Самарқандда ва Парижда кенг нишонланди. 2009 йил «Майданак» расадхонасида янги кичик сайёра кашф этилди, Президентимиз ташаббуслари билан АҚШдаги ҳалқора кичик сайёралар маркази томонидан унга «Самарқанд» деб ном берилди. Ўзбекистонда буюк бобокалонимизга кўрсатилаётган катта эҳтиром музей экспозициясининг якунловчи қисмида ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.