Бу олимнинг тўла исми Шамсуддин Муҳаммад ибн Ашраф ал-Ҳусайний ас-Самарқандийдир. К. Броккельманнинг кўрсатишича, бу олим 690/1291 йилларгача ҳаёт бўлган.
Шамсуддин Самарқандий риёзиёт, ҳандаса ва фалсафа каби илмларни ўз даврига нисбатан яхши эгаллаган ва бу фанларга оид бир қанча асарлар ёзган. Бизга унинг баъзи асарларигина етиб келган, холос. Жумладан, муаллифнинг «Ашкол ат-таъсис фи-л-ҳандаса» («Ҳандаса илмида шакллар асоси») номли асарида Эвклид (милодгача IV-III аср)нинг геометрияга оид асаридан 35 та шакл келтирилган.
Самарқандий мантиққа оид асарлар ҳам ёзган. Унинг бу соҳага бағишланган «Одоб ал баҳс» номли асари ҳам бўлган. Бундан ташқари, Самарқандий «Маориф дар шар ҳи саҳойиф» («Саҳифаларни шарҳлаганда билиш китоби»), «Қустос ал мезон фил мантиқ» («Мантиқда ўлчов ва тарози») каби асарлар ёзган. Шамсуддин Самарқандий ўзидан олдин ўтган олимлар асарини яхшилаб мутолаа қилиб, баъзиларига шарҳ битган. Масалан, қадимги юнон олими Птоломейнинг (эрамиздан олдинги II аср) китоби «Алмагеста» (Мажастий)ни шарҳлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.