Бу олимнинг тўла исми Рукнуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Амидий ас-Самарқандий ал-Ҳанафийдир.
К.Броккельманнинг ёзишича, олим Султон Алоуддин Мардон I (605/1208-608/1211) даврида Бенгалиянинг пойтахти Лаҳнати Ғавр (ҳозирги Ғаврах бўлиши керак) шаҳрида қозилик килган. 615 йили жумод ал-охир (1218 йил сентябрь) ойида Бухорода вафот этган. Ҳожи Халфа бу олимнинг «Иршод фи илм ал-хилоф ва-л-жадал» («Ихтилоф ва диалектика учун қўлланма»), «Ан-Нафоис фи-л-жадал» («Диалектикадаги нафосатлар») каби араб тилидаги китобларини тилга олиб, Рукнуддин Абу Ҳомид биринчи бўлиб диалектика бўйича асар ёзган олим, деб таъкидлайди. Унинг «Ихтилоф ва диалектика учун қўлланма» асари Шарқда жуда машҳур бўлиб, бир қанча олимлар бу китобга шарҳ ёзганлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.