Бу олимнинг тўла исми Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Махмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий бўлиб, Самарқанднииг Мотурид деган жойида туғилган ва Самарқандда 333/944-945 ёки 335/946-947 йили вафот этган.
В. В. Бартольднинг кўрсатишича, ал-Мотуридий Самарқандда яшаган олим Муҳаммад ибн Фазлнинг шогирди бўлган. Ал-Мотуридий Абу-л-Ҳасан Али ал-Ашъарий (вафоти 260/873) каби Ҳанафия мазҳаби учун бўлган ҳаракатларда иштирок этади. Унинг таълимоти Ҳиндистон, Мовароуннаҳр ва Туркияда кенг тарқалган. Ал-Ашъарий таълимоти билан ал-Мотуридий таълимоти ўртасида худди шофий ва ҳанафия мазҳабидаги каби кескин фарқлар бўлмаган. Буларнииг ҳар иккиси ҳам ҳанафия мазҳаби учун курашган кишилардир. Ал-Мотуридий араб тилида фиқх илмига оид бир қанча асарлар ёзган. Бунга мисол қилиб «Китоб ал-усул» («Асослар китоби»), «Китоб тавилотал-Қуръон» («Қуръон тафсири ҳақида китоб»), «Китоб ат-тавҳид» («Худонинг ягоналиги ҳақида китоб»), «Китоб ал-мақолот» («Мақолалар китоби»), «Ақида» кабиларни кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.