Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ғиёсиддин Жамшид

Ғиёсиддин Жамшид

Асли кошонлик (Эрон) бўлиб, кейинчалик Самарқандга келиб турғун бўлиб қолган. Академик Қори-Ниёзийнинг ёзишича, Ғиёсиддин Жамшид ибн Масъуд ал-Коший Улуғбек мактаби тарихида муҳим ўринни эгаллаган. Олим 1416 йилиёқ астрономияга оид асбоблар ҳақида рисола ёзган. Бу рисолада баён қилинган асбобларнипг кўплари Улуғбек расадхонасидаги илмий кузатишларда фойдаланилган.

Математика, геометрия, тригонометрия, механика ва астрономия каби фанларнинг чуқур билимдони бўлган Ғиёсиддии Жамшид Улуғбекнинг эътибори ва ҳурматига сазовор бўлган. Мирзо Улуғбек расадхона қуришдан олдин бу масалада Мавлоно Муъинуддин Кошифий, Қозизода Румий ва Ғиёсиддин Жамшидлар билан маслаҳатлашган. Самарқандда яшаб ижод этган ва Улуғбек расадхонасининг пешқадам астроном олими Ғиёсиддин Жамшид қуйидаги асарларнинг муаллифидир:

1. «Зижи Хоқоний дар такмили зижи Илхоний» («Илхон зижини такомиллаштиришда Хоқон зижи»). Бу асар астрономия жадвалларини тузишда Мароға расадхонасида Носируддин Тусий (597/1200-672/1274) раҳбарлигида тузилган жадвалларга асос қилиб олинган.

2. «Рисола ал-муҳития» («Доира ҳақида рисола») асари араб тилида ёзилган.

3. «Суллом ас-самовот» («Осмонлар нарвони»). Араб тилида ёзилган бу асар осмон жисмларини ўлчаш масаласига бағишланган.

4. «Нузҳат ал-ҳадойиқ» («Боғлар сайри»). Бу асарда муаллиф Улуғбек расадхонаси учун ўзи ихтиро қилган астрономияга оид асбобларни шарҳлаган.

5. «Мифтоҳ ал-ҳисоб» («Ҳисоб калити») 1427 йили ёзилгаи бўлиб, у арифметика ва алгебранинг муҳим масалаларига бағишланган. Асарда бу масалаларга оид бир қанча мураккаб мисоллар ечилган.

6. «Рисола ад-ватар ал-жайб» («Хорда ва синуслар ҳақида рисола»). Олимнинг бу сўнгги асарида ўз даврига нисбатан янги ҳисоблаш усуллари тавсияси берилган. Ғиёсиддин Жамшид мазкур илмий асарлари, мадраса ва расадхонада олиб борган амалий фаолияти билан Улуғбек даврида Самарқандда олиб борилган астрономияга оид илмий кузатишларга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган. У тахминан XV асрнинг 30-йилларида вафот этган.


Киритилган вақти: 14/09/2015 20:48.   Кўрилганлиги: 3363
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/scholars/giyosiddin-jamshid

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.