Кирмоний Улуғбек замонида Кирмондан Самарқандга таклиф этилган йирик табиб ва олим.
Кирмоний Самарқандда 1424 йили Нажибуддин Самарқандийнинг араб тилида ёзилган тибга оид «Асбоб вал аломот» номли асарига шарҳ ёзиб, уни Улуғбек номига бағишлайди. Сўнгги даврларда тиб олимларининг кўпи ўз илмий асарларини ёзишда Нафис ибн Авазнинг шарҳига асосланганлар. Кирмоний бу шарҳнинг муқаддимасида ёзилишига қараганда, муаллиф тиб илмида кўп вақтлар ишлаб, юксак маҳоратга эга бўлган. Улуғбекнинг хизматида бўлиб, унинг адолатини, илмини мақтайди. Кейин Жолинус, Розий, Абу Саҳл Масиҳий, Ибн Сино каби улуғ ҳакимлар асарларидан фойдаланиб, шу шарҳ-асарларни ёзганлигини сўзлайди. Бунда у жуда кўп касаллик сабаблари, аломатларини ҳам даволаш усулларига тўхталиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.