Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Алоуддин Шамсулислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий

Алоуддин Шамсулислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий

Қонуншунос, тилшунос ва фиқх олими Алоуддин XII асрда яшаб, машҳур олим ал-Макхулий (вафоти 508/1114 йил) ва ал-Баздавий (вафоти 482/1089 йил)ларнинг шогирди бўлган. 

Алоуддин Қуръон шарҳи ва фиқхга оид «Китоб туҳфат ал-фуқахо» («Фақихлap учун туҳфа китоби») ва «Мухталиф ар-ривоя» («Ихтилофли ривоятлар») номли асарларнинг муаллифидир. «Китоб туҳфат ал-фуқахо»га Абдулқодир ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Кошоний (вафоти 587/1191 йил) шарҳ ёзган. Алоуддиннинг 540/1145 йил атрофида фиқх методологиясига оид араб тилида ёзган «Мизоа ал-усул фи натоиж ал-уқул» («Ақллар чиқарган хулосалари бўйича асослар мезони») номли асарининг XIII аср охирларида кўчирилган иккита нодир қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар марказида сақланмоқда


Киритилган вақти: 14/09/2015 20:37.   Кўрилганлиги: 2953
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/scholars/alouddin-shamsulislom-abu-bakr-muhammad-ibn-ahmad-samarqandiy

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.