Бу олимнинг тўла исми Абу-л-Аббос Жаъфар ибн Абу Али Муҳаммад ибн Абу Бакр Мустағфирий Насафий Самарқандийдир. У кўзга кўринган тарихчи, адиб, муҳаддис ва фиқҳ олими бўлган.
Деҳхудонинг «Луғатнома» асарида ёзилишича, Абу-л-Аббос бир неча вақт Марв ва Сарахсда истиқомат қилган. Шу ерда бошланғич маълумотни олгандан кейин Бухорога бориб яшаган ва у ернинг бир неча олимларидан таълим олган. Олим Насаф (Қарши) шаҳрида яшаб, шу ерда 432/1040 йили вафот этган. Самарқандий нисбаси унинг Самарқандда яшагани ёки у ерда туғилганидан далолат беради. Абу-л-Аббос тарих, адабиёт ва бошқа фанлар соҳасида «Китоб тарихи Самарқанд», «Китоб тарихи Насаф ва Кеш [Шаҳрисабз]», «Китоб аш-шеър ва-ш-шуаро» («Шеър ва шоирлар ҳақида китоб»), «Китоб ал-вафо», «Китоб далоил ан-нубувва» «Пайғамбарлик далиллари китоби»), «Китоб ад-даъвот» («Тарғиботлар китоби»), «Китоб хутаб ан-набий» («Пайғамбар хутбалари китоби»), «Китоб тибби ан-набий» («Пайғамбар хоҳишлари китоби») каби асарларни ёзган. Булардан «Китоб тибби ан-набий» Теҳронда нашр этилган, кўпчилиги ҳали топилгани йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.