Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Абу Ҳавс Суғдий Ҳаким ибн Аҳвас

Абу Ҳавс Суғдий Ҳаким ибн Аҳвас

IX асрда яшаган машҳур мусиқашунос ва шоир. Деҳхудонинг «Луғатнома» китобида келтирилган маълумотларга қараганда, у Самарқанднинг Сўғдидан етишиб чиққан. Арабча аруз вазнида биринчи марта форсча шеър айтган.

Деҳхудо бошқа бир манбага суянган ҳолда араб вазнида биринчи шеър айтган Абу Ҳавс Сўғдий Ҳаким ибн Аҳвас эмас, балки Муҳаммад Васиф Сижизий деган шоирдир, дейди. Мусиқий санъатида ҳам Абу Ҳафс Сўғдий ниҳоятда моҳир бўлган. Абу Наср Форобий ўз китобида у ҳақда маълумот бериб, у шоҳруд номли мусиқа асбобини ихтиро қилганини ёзади. Абу Ҳафс Сўғдийдан кейин бу асбобдан ҳеч ким фойдалана олмаган.


Киритилган вақти: 13/09/2015 18:46.   Кўрилганлиги: 2680
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/scholars/abu-havs-sugdiy-hakim-ibn-ahvas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.