Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Маҳаллийлаштириш дастури

Маҳаллийлаштириш дастури

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил4 февралдаги ПҚ-2120-сонли,2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги 49-Қ-сонли  «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва  материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорларининг 2016 йил 1-чорак якуни биланрежа кўрсаткичларинингбажарилиши тўғрисидамаълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли,2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги 49-Қ-сонли «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ 2016 йилда вилоятнинг 6 та ҳудудидан 24 та корхоналари томонидан 58 та лойиҳаси амалга оширилиши ва жорий йилда улар томонидан 367,6 млрд.сўм маҳсулот, ҳудудий тасарруфидаги 17та корхоналари 49та лойиҳаси томонидан 208,8 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режаси белгиланган. 

Шундан, Самарқанд шаҳридан 10 корхона 15 та (153,5 млрд.сўм), Булунғшр туманида 1та корхона 3 та (65,4 млрд. сўм), Жомбой туманида 2та корхона 2та (5,2 млрд.сўм), Самарқанд туманида 1та корхона 13та (3,1 млрд.сўм), Пастдарғом туманида 1та корхона 8та (0,221 млрд.сўм) ва Ургут туманидан 9та корхона 17та (73,9 млрд.сўм) лойиҳалари билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган.

Дастурдаги 16 та корхоналарнинг 42 лойиҳаси бўйича 2016 йил 1-чоракка ишлаб чиқариш режалари 68,8 млрд.сўм белгиланган бўлиб, чорак якуни бўйича улар томонидан 55,3 млрд.сўм маҳсулот ишлаб чиқарилган белгиланган режа 80,3 фоизга бажарилган.

Маҳсулот сотиш ҳажми 26,5 млрд.сўмни ташкил этиб, 589,1 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Иқтисод қилинган валюта миқдори 5131,7 минг долларни ташкил этди.

Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш мобайнида 2016 йил 1-чорак якуни билан 15 та янги иш ўринлари яратилди.

Дастурга киритилган 8 корхона томонидан йил бошидан буён жами 1305,83 млн.сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Жумладан, Давлат божидан 538,96 млн.сўм, ҚҚСдан 763,45 млн.сўм ва акциздан 3,42 млн.сўм имтиёзлар берилди.

Ҳудудий тасарруфидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17 та  корхоналар 49 та лойиҳалар бўйича 2016 йилнинг январ-март ойларида 49,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.



Охирги ўзгариш: 24/05/2016 22:21.   Кўрилганлиги: 3193
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/programs/2016-mahalliylashtirish

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.