Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТАБИАТИ ВА ТАРИХИ МУЗЕЙИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТАБИАТИ ВА ТАРИХИ МУЗЕЙИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ТАБИАТИ ВА ТАРИХИ МУЗЕЙИ

Тўлиқ номи: Вилоят табиати ва тарихи музейи

Манзили: Самарқанд шаҳри Абдураҳмон Жомий кўчаси, 51-уй.

Ташкил топган йили: 1981

Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Йўналиши: Ўлкашунослик, тарихий-бадиий музейи

Бўлимлар сони: 2

Экспонатлар сони: 2824

Ходимлар сони: 21

Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни

Электрон почтаси: sammus@umail.uz

Раҳбари: Холматов Худойқул Тоштемирович

Телефони: +99897-398-64 43

 

Ўлкашунослик музейи савдогар Абрам Қаландаровнинг ҳовли-саройи бўлиб, XX асрнинг бошларида архитектор Е.О.Нелле лойиҳасига асосан қурилган.

Бинода 1981 йилдан бошлаб вилоят ўлкашунослик тарихи музейи ташкил этилган.

Музей экспозицияси тарих ва табиатшунослик бўлимларидан иборат. Бинонинг биринчи қаватида тарих бўлими, иккинчи қаватида табиат ҳамда “Joint” халқаро ташкилоти ҳомийлигида “Ўлка яҳудийлари кеча ва бугуни” номли экспозициялар мавжуд.

Музейдаги экспозициялар томошабинни ўлкамиз тарихи, ҳайвонот ва ўсимлик олами билан таништирувчи ноёб дурдоналар саналади.

*   *   *

МУЗЕЙДАГИ ТРАКТОР

Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейининг очиқ осмон остидаги экспонатлари орасида ана шундай қишлоқ хўжалик техника воситасини томоша қилишингиз мумкин.

"Фордзон-Путиловец" русумли ушбу трактор ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург)даги "Путиловец" қишлоқ хўжалик машиналари ишлаб чиқариш заводининг маҳсулоти ҳисобланади.

Маълумки, октябръ тўнтаришидан сўнг собиқ шўролар юртида мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг бир қатор режалари ишлаб чиқилган. Маънавий, маърифий, иқтисодий ислоҳотлардан ташқари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг "шўроча" йўналиши ҳам мавжуд эди. Ана шу йўналишга мувофиқ қишлоқларда жамоа (коллектив) хўжаликлари ташкил этиш ва уларни машина ва механизмлар билан таъминлаш кўзда тутилган эди.

Табиийки, иқтисодий етишмовчилик, саноатдаги оқсоқлик, мутахассислар тақчиллиги мамлакатнинг ўзида бундай машина ва механизмларни ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйишга монелик қилар эди. Оқибатда мамлакат раҳбарияти АҚШдаги турли компания ва фирмалар ёрдами ва иштирокида қишлоқ хўжалик машиналари, хусусан, трактор ишлаб чиқаришнинг пайига тушди. Ана шундай саъй-ҳаракатларнинг натижаси сифатида 1924 йилда юқорида тилга олинган "Путиловец" заводида Американинг "Фордзон" компанияси билан ҳамкорликда "Фордзон-Путиловец" тракторлари ишлаб чиқарила бошланди.

Завод ишга тушган йили 74 та трактор тайёрланган бўлса, 1931 йилга келиб 32 мингта трактор ишлаб чиқарилган. Шу йилларда тайёрланган тракторларнинг кўпчилиги Ўрта Осиёга қишлоқ хўжалиги учун этказиб берилган.

Музей экспонати сифатида сақланаётган трактор узоқ йиллар ишлатилган. Ўрта ва кекса ёшдаги одамлар хотирасидан кўтарилмаган бўлса керак: собиқ иттифоқ таназзулига қадар барча туманларда "Узсельхозтехника" деб аталмиш қишлоқ хўжалик машиналари маркази фаолият юритар эди. Деярли ҳар бир "Узсельхозтехника" дарвозаси олдида махсус супачага ўрнатилган ана шундай тракторларга кўзимиз тушар эди.

Бу тракторлар ўтмиш рамзи - қишлоқ хўжалигини механизациялашнинг ифодасини англатиб турарди. Кейинчалик бу тракторлар темир-терсак омборларига топшириб юборилди. Фикр юритаётган экспонат тарихи ҳам мазмунли ва моҳиятли эмас. У ҳозирги турган жойи - музейнинг очиқ осмон остидаги экспонати сифатида қайд этилгунига қадар Самарқанд туманида жойлашган устахоналардан бирида сақланган. Музей қайдномасида таъкидланишича, ушбу трактор ўтган асрнинг 81-82 йилларида ана шу тумандан келтирилган. Уни Мастура Азизова исмли аёл бошқарган.


Охирги ўзгариш: 13/07/2020 14:57.   Кўрилганлиги: 5524
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/monuments_museums/samarqand-viloyati-tabiati-va-tarixi-muzeyi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.