ЧОРЧИНОР ЗИЁРАТГОҲИ
Тўлиқ номи: Чорчинор зиёратгоҳи
Манзили: Ургут тумани, Чорчинор маҳалласи
Ташкил топган йили: 2012
Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси
Йўналиши: Тарихий-маданий-бадиий
Бўлимлар сони: 1
Ходимлар сони: 4
Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни
Электрон почтаси: sammus@inbox.uz
Раҳбари: Қиямов Аҳмаджон
Телефони: +99890 -193-62-55
Алпсимон чинорлар билан ўралиб, юқориси тоғлар билан туташиб кетган бу зиёратгоҳ Ургут шаҳри марказидан уч километр масофада жойлашган. Хушҳаволиги ва мафтункор манзараси билан ажралиб туради. Чинорлар хиёбони бўйлаб тоғнинг бир тегирмон муздек зилол суви оқиб туради.
Зиёратгоҳдаги чинорларнинг ёши 1000 йилдан ошган, деган тахминлар бор. Кириш дарвозасидан бошланган марказий йўлакнинг икки томонидан юқорига қараб чинорлар тизмаси қад ростлаб борган. Чап қатордаги чинорлар ичида иккинчи чинор ўзининг кенглиги билан кишилар диққатини тортади. Ривоятларга кўра, чинор ўтмишда чиллахона хизматини ўтаган. Шўроларнинг дастлабки ҳукмронлик даврида бир муддат большевикларнинг мажлис ўтказадиган жойи, кейинчалик эса мактаб вазифасини бажарган. Бошқа бир ривоятга кўра, араб қўмондонларидан бири Хожа Абу Толиб Ургутга ҳукмдор бўлиб, булоқ атрофида тўрт дона чинор эктиради. У вафот этгач (866-867 йиллар), шу чинорлар яқинида дафн этилади. Бу жойнинг яна бир номи “Хожа Чорчинор” деб аталишининг тарихи шу воқеа билан боғлиқ.
Чорчинор мажмуаси ичида 1914 йилда Шайх Муҳиддинхон томонидан қурилган масжид бор. Масжиддан дастлаб мадраса сифатида фойдаланилган. Бино Абдуқодир (1868-1934 йиллар) исмли уста томонидан қурилган. 1927 йилгача мазкур мадрасада нафақат Ургут, балки шу яқин ҳудудлардан келган толиби-илмларга сабоқ берилган.
Мажмуанинг ички қисмида бир нечта тарихий шахсларнинг қабрлари бор. Улардан бири машҳур эшон Валихон Исмоилхўжа ўғли (1842-1915 йиллар) бўлиб, Мир Араб мадрасасида мударрислик қилган. У кишининг ўғиллари Шайх Муҳиддинхон (1875-1931 йиллар) ҳам Ургутда яшаб, Бухоро мадрасаларида мударрислик қилган. Шайх Қутбиддинхон Муҳиддинхон ўғли (1906-1983 йиллар) машҳур шарқшунос олим бўлган.
Мажмуанинг ташқари қисмида эски қабристон бўлиб, Ургутда ҳукмдорлик қилганлар шу ерга дафн қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.