.
* Вилоятда 2018 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 20,6 миллиард сўмни ташкил этиши кутилмоқда (2017 йилга нисбатан 108,9 фоизга ўсиш).
* Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 5433,2 минг сўм (2017 йилга нисбатан 6,5 фоизга ўсиш).
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 3200 гектар пахта ва 1800 гектар бошоқли дон экинлари майдонлари қисқартирилиши ҳисобига қўшимча равишда 900 гектар картошка, 1868 гектар сабзавот, 450 гектарбоғ, 1465 гектар озуқа экинлари, 158 гектар мойли экинлар, 159 гектарда токзор барпо қилинади.
* Капитал қўйилмалар 3882,4 миллард сўмни (111,2 фоиз), қурилиш ишлари 2915,7 миллард сўмни (113,5 фоиз), хизматлар 7563,9 миллиард сўмни (112,2 фоиз) ташкил этади.
* Саноат йўналишида қиймати 3413,3 миллиард сўм бўлган 354 та лойиҳани амалга ошириш ва 12626 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Шундан 1494,4 миллиард сўмлик 128 та йирик аҳамиятли лойиҳадир.
* Вилоятдаги пахта толасини қайта ишлаш даражаси 34 фоизга етказилади.
* Қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 839,2 миллиард сўмлик 184 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 2163 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.
* Маҳаллийлаштириш дастури асосида вилоятда янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига 30 корхона 62 лойиҳалар бўйича 251,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ўсиш суръатини 185,6 фоизга етказилади.
* Ҳудудий экспорт ҳажми 246 млн долларни ташкил этиб, ҳудудий экспортёр корхоналар сони 250 дан ортиши режалаштирилган.
* Бандлик дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида вилоят бўйича 68371 фуқаронинг янгидан ташкил этиладиган иш ўринларида бандлиги таъминланиши белгиланган.
* «Samarkand City» туризм ҳудуди қурилиши бошланади.
* 30 та сув объектларни қуриш ва 154,8 км сув тармоғини тортиш ишлари учун 31467,6 миллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.
* Вилоятда 2018 йил 36 та арзон кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланган. Жумладан, Самарқанд туманида 32 та 7 қаватли, Каттақўрғон шаҳрида 4 та 5 қаватли арзон кўп қаватли уйлар қурилади.
* Вилоятдаги қишлоқ жойларда 1198,8 миллиард сўмга намунавий лойиҳалар асосида 1758 та арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.
* 2018/2019 ўқув йилида академик лицейлар фаолияти оптималлашади. Моддий техника базаси замон талабига жавоб бермайдиган 2 та академик лицей фаолияти тўхтатилади. ўқувчиларни кичик гуруҳларда ўқитилиши академик лицейларда таълим сифатини оширишига хизмат қилади.
* Касб-ҳунар коллежларини 51,9 минг битирувчиларини мос йўналишдаги корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташини тўрт томонлама шартномалар асосида самарали ташкил этишга ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан ҳар бир туман, шаҳар, корхона, коллеж ва унинг битирувчиси кесимида бириктирилади.
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан вилоятда 225 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинади, 51 та мактабгача таълим муассасалари реконструкция ва капитал таъмирланади, 64 та янги мактабгача таълим муассасалари қурилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.