Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сон қарорига мувофиқ, вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг таклифларини инобатга олиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Ҳамидов), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Ш.Рўзиқулов) билан биргаликда ер участкаларини якка тартибдаги уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда реализация қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
Бунда аукцион савдоларида сотилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб борсин ва мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ер участкасини ҳокимлик захирасига олиш чораларини кўрсин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Самарканд шаҳри, 2021 йил 12 март 44 - К-сон
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot xizmati
O‘zbekiston Respublikasi Davlat hukumati portali
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
O‘zbekiston Respublikasi milliy qonunchiligi onlayn bazasi
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya bo‘yicha davlat inspeksiyasi
Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 4
Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.