w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида электрон аукцион савдоларига қўйиладиган ер участкасидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқининг 2021 йил I чораги учун бошланғич нархларни тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида электрон аукцион савдоларига қўйиладиган ер участкасидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш хуқуқининг 2021 йил I чораги учун бошланғич нархларни тасдиқлаш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сон қарорига мувофиқ, вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг таклифларини инобатга олиб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилнинг I чораги учун якка тартибда уй-жой қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (0,01 га майдон) юзасидан ишлаб чиқилган минимал қиймат миқдорида иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Ҳамидов), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Ш.Рўзиқулов) билан биргаликда ер участкаларини якка тартибдаги уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда реализация қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.

Бунда аукцион савдоларида сотилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб борсин ва мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ер участкасини ҳокимлик захирасига олиш чораларини кўрсин.

  1. Вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) тушумларни ўз вақтида тақсимланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Ураков, А.Шукуров зиммасига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

Вилоят ҳокими                                                          Э.Турдимов

 

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 12 март 44 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 3,27 МБ)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 15:02.   Ko‘rilganligi: 91
 
Material manzili: https://samarkand.uz/samarqand-viloyatining-shahar-va-tumanlarida-elektron-auktsion-savdolariga-qoyiladigan-er-uchastkasidan-meros-qilib-qoldiriladigan-umrbod-egalik-qilish-xuquqining-2021-yil-i-choragi-uchun-boshlangich-narxlarni-tasdiqlash-togrisida

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 15

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.