w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги айрим номсиз аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятидаги айрим номсиз аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 9-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 27 сентябрдаги экспертиза хулосаси ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2022 йил 26 августдаги (13-13/288-сон) йиғилиш баённомасини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, етмиш олтинчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Жомбой туманидаги номсиз аҳоли пунктларининг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Жабборов), вилоят Статистика бошқармаси (Абдиев), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Кувандиков), Жомбой тумани ҳокими (Собиров) мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган аҳоли пунктлари номларини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
  3. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Маматов), Жомбой (Собиров) тумани ҳокимлиги номланган аҳоли пунктларига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
  4. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси(Кувандиков), вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Ҳамидов), Жомбой (Собиров) тумани ҳокимлиги биргаликда номланган аҳоли пунктларига белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа ва кўрсаткич белгиларини ўрнатилишини таъминласин.
  5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталарида чоп этилишини ҳамда Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (Ш.Джуракулов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.
  7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Кенгаш раиси                                                           Э. Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «15» ноябрь VI-76-216-7-0-K/22

Қарорни йуклаб олиш (PDF 2.27 МБ)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 19:06.   Ko‘rilganligi: 164
 
Material manzili: https://samarkand.uz/samarqand-viloyatidagi-ayrim-nomsiz-aholi-punktlarini-nomlash-togrisida

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 2
Mehmonlar: 10

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.