w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги антенна-мачта иншоотлари ва улар эгаллаган ер участкалари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этиладиган қишлоқ жойларга кирадиган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятидаги антенна-мачта иншоотлари ва улар эгаллаган ер участкалари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этиладиган қишлоқ жойларга кирадиган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 6-банди ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, алоҳида ёндашувлар асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга қулай солиқ режимини жорий этиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

  1. Ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида антенна-мачта иншоотлари ва улар эгаллаган ер участкалари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этиладиган қишлоқ жойларига кирадиган аҳоли пунктлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.  
  2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят солиқ бошқармаси (А.Инагамов) рўйхатга киритилган қишлоқлар ҳудудида мобил алоқа компаниялари бўйича қўлланилаётган имтиёзларга қатъий риоя қилинишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Уроков зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими                                                           Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «4» апрел  155-7-0-Q/22

Қарорни юклаб олиш (PDF 465 КБ)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 18:56.   Ko‘rilganligi: 86
 
Material manzili: https://samarkand.uz/samarqand-viloyatidagi-antenna-machta-inshootlari-va-ular-egallagan-er-uchastkalari-yuridik-shaxslarning-mol-mulkiga-solinadigan-soliqdan-va-yuridik-shaxslardan-olinadigan-er-soligidan-ozod-etiladigan-qishloq-joylarga-kiradigan-aholi-punktlari-royxatini-t

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 4

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.