w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги айрим қарорларини бекор қилиш тўғрисида

Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги айрим қарорларини бекор қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 ва 25-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг VI чақириқ, ХХХII-сессияси

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда маҳаллий давлат органларининг амалдаги норматив-ҳуқуқий қарорлари хатловдан ўтказилиб, натижада 350 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари - матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхонаси директори (А.Анваров) ушбу қарор lex.uz - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари ва маълумотлари миллий базасига ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.
  4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                            Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 28 май 35/32-VI сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 15.7 MB)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 14:46.   Ko‘rilganligi: 86
 
Material manzili: https://samarkand.uz/samarqand-viloyati-mahalliy-davlat-hokimiyati-organlarining-eskirgan-va-oz-ahamiyatini-yoqotgan-normativ-tusdagi-ayrim-qarorlarini-bekor-qilish-togrisida

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 9

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.