w w w . s a m a r k a n d . u z

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Самарқанд шаҳри учун электр автобуслар ҳарид қилиш ҳамда инфратузилма яратиш” лойиҳаси (1-босқич) бўйича маълумот

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Самарқанд шаҳри учун электр автобуслар ҳарид қилиш ҳамда инфратузилма яратиш” лойиҳаси (1-босқич) бўйича маълумот

.

  1. Асосий кўрсаткичлар:

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-37 сон қарори.

Лойиҳанинг умумий қиймати: 61,99 млн доллар.

ЕТТБ кредити: 49,00 млн доллар.

Ўзбекистон Республикаси улуши: 12,99 млн доллар.

Кредит муддати: 18 йилгача (жумладан, 3 йилгача кечиктириб тўлаш).

Халқаро консультантлар гуруҳи: “EGIS International” консорциуми.

Маҳаллий консультант: “IKS CONSULTING” компанияси.

Амалга ошириш муддати: 2023-2025 йиллар.

Лойиҳа қуввати:  100 та электр автобуслар харид қилиш ва электр автобуслар учун депо қуриш.

Лойиҳа доирасида ўзлаштирилган маблағлар: 30,21 млн доллар.

Шундан, 2025 йилда: 12,21 млн доллар.

  1. Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар хронологияси:
  2. 2021 йил 7 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ), ЕТТБ, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ўртасида “Ўзаро англашув меморандуми” имзоланди ҳамда Самарқанд шаҳри Ўзбекистонда биринчи бўлиб ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар” дастури аъзосига айланди;
  3. 2021 йил октябр ойида ЕТТБнинг 250 минг доллар грант маблаглари ҳисобига лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини (ТИА) ишлаб чиқиш мақсадида “EGIS International” консорциуми жалб этилди. Маҳаллий консультант сифатида “IKS CONSULTING” компанияси танлаб олинди;
  4. 2021 йил октябрь ойида электробусларини жойлаштириш учун умумий ер майдони 3,82 гектар бўлган 143 та электробус сиғимига эга автотранспорт парки танлаб олинди ҳамда “SAMARQAND YO`LOVCHI TRANS” давлат корхонаси (“СЙТ” ДК) қайта ташкил этилди;
  5. 2022 йил 11 май куни ИССВ, ЕТТБ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида электр автобуслар харид қилиш лойиҳасини узоқ муддатли молиялаштириш (95,0 млн. АҚШ долларигача) бўйича “Мандат хати” имзоланди;
  6. 2022 йил августда электр автобуслар ҳамда уларни қувватлантириш мосламаларини техник шартлари ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилди;
  7. 2022 йил 30 сентябрда 100 та электробуслар ҳамда уларни қувватлантириш мосламаларини харид қилиш бўйича очик халқаро тендер эълон қилинди;
  8. 2022 йил 23 декабрда “Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида товар, иш ва хизматларни сотиб олиш бўйича Харид комиссияси”нинг (ХК) 6-сонли йиғилиш баёни билан 2 босқичли халқаро тендер савдолари якунланиб, 2023 йил 30 январда ғолиб ташкилот “Yutong Bus Co., Ltd” (Хитой) билан қиймати 29,7 млн. долларлик шартнома имзоланди ҳамда тегишли тартибда ИССВ томонидан рўйхатга олинди;
  9. 2023 йил 17 май куни Ўзбекистон Республикаси билан ЕТТБ ўртасида
    49 млн. долларлик “Қарз битими” ҳамда Транспорт вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, “SAMARQAND YO`LOVCHI TRANS” ДК ҳамда ЕТТБ ўртасида “Лойиҳа битими” имзоланди;
  10. 2023 йил май ойида шартнома доирасида дастлабки партия (1- ва 2-партия) 6 та электробус, 2025 йил давомида қолган 94 та электр автобуслар Самарқанд шаҳрига келтирилган ва аҳолига жамоат транспорти хизматини кўрсатиб келмоқда
  11. 2024 йилнинг 1 август куни “Лойиҳани амалга оширишда кўмак” халқаро консультантлар гуруҳи жалб этиш юзасидан “Samarqandyo`lochi trans” давлат корхонаси ҳамда “Project Planning and Management Ltd.”, “Aspiro Česká republika, s.r.o.” ва МЧЖ “UBI Consulting” (Болгария/Чехия/Ўзбекистон) кўшма корхонаси ўртасида қиймати 550 030 долл. бўлган SEBP-3-сонли шартнома имзоланган.
  12. 2024 йилнинг 12 август куни автопарк қурилиши тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунланган, аммо тендер савдолари эълон қилинмаган.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан автопарк  қурилиши (ТИАга асосан 6,2 млн долл) ҳамда электр таъминоти объектлари қурилиши ишлар (ТИАга асосан 9,55 млн долл) харажатларини оптимизация қилиш мақсадида, хокимликнинг ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг ўз маблағлари ҳамда бошқа ҳомий ташкилотлар ҳисобидан қурилиш ишлари қисман амалга оширилган.

Жумладан, электробусларни техник қўрикдан ўтказиш учун махсус қузатув йўлакчаси, 84 та электробус учун майдон бетон билан қопланган ва том кисми якунланган, 1 қаватли маъмурий бино ва ёрдамчи бинолар (кўрик пункти, ювиш шахобчаси, диспетчерлик пункти) куриб битказилиб, жихозлаш ишлари амалга оширилган. Автопарк ҳудудидаги чуқурлик тўлдириб, текисланган, тўлиқ девор билан ўралган. Юқори кучланишли ВЛ-6 линия учун 1,6 км кабель ўтказилган, юқори кучланишли электр нимстанцияси (подстанция) қурилган, 2 та трансформаторлар ўрнатилган ҳамда ички коммуникация ишлари якунланган.

  1. 2025 йил 13 июнда Лойиҳа доирасида грант маблағлари хисобидан Корпоратив ривожланиш режаси ва салоҳиятни ошириш дастурини (CDCB) амалга оширувчи консультантларни жалб этиш компоненти бўйича техник шартлар ишлаб чиқилиб, ЕТТБ билан келиши учун киритилган.

2025 йил 13 июнда Лойиҳа доирасида грант маблағлари хисобидан Корпоратив ривожланиш режаси ва салоҳиятни ошириш дастурини (CDCB) амалга оширувчи консультантларни жалб этиш компоненти бўйича техник шартлар ишлаб чиқилиб, Баҳолаш гуруҳи ҳамда ЕТТБ билан келишилиб, 2025 йил 15 декабрда тендер эълон қилинган.

  1. Ҳукумат Комиссиясининг 2025 йил 10 январдаги 3-сон баёни 10.2-бандида келтирилган лойиҳа доирасида автобус саройи, ташқи электр таъминоти ва бошқа инфратyзилма объектларини тасдиқланган техник-иқтисодий асос талаблари даражасида қуриш ишларини якунлаш ҳамда лойиҳа доирасида иқтисод қилинган маблағларни қўшимча автобусларни ҳарид қилиш бўйича таклифларни тақдим этиш топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Автопарк ҳудудида бажарилмаган иш ҳажмларини кредит ҳисобига якунлаш ҳамда қолган маблағларни кўшимча электробуслар харидига йўналтириш ташаббуси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этилган ҳамда ЕТТБ билан тегишли музокаралар ўтказилган.

ЕТТБ томонидан бу масалани автосарой қурилиш ва жиҳозланиши ишлари  якунланганидан кейин кўриб чиқилиши маълум қилинган.

Музокаралар натижаси билан ЕТТБ томонидан экпертлар жалб этилиб, техник баҳолаш ҳисоботи тайёрланиши сўралган бўлиб, “Project Planning and Management” консультантлар компанияси билан қиймати 69 минг долларлик 3-сонли кўшимча шартнома имзоланган, экспертлар томонидан апрель-май ойларида жойига чиқган ҳолда ўрганишлар олиб борилган ҳамда бажарилган ишлар ҳамда бажарилиши зарур иш ҳажмлари юзасидан “Баҳолаш ҳисоботи” ва тегишли хулосалар 2025 йил 27 июнда ЕТТБ билан келишиш учун киритилган.

Изоҳ: Ҳисобот якуни билан автосарой ҳудудида 5,7 млн. долларлик иш ҳажмлари аниқланган бўлиб, мазкур ишларни Yellow FIDIC шартнома талаблари (пудратчи буюртмачи талаби асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади ва қурилиш ишларини амалга оширади) асосида амалга ошириш зарурлиги ҳамда фойдаланишга топширилганга қадар мазкур жараён 19-24 ой талаб этиши тўғрисида ҳулоса тақдим этилган.

  1. ПҚ–407-сонли қарор 33-бандида келтирилган лойиҳа доирасида иқтисод қилинган маблағларни тўлиқлигича вилоят учун қўшимча электробуслар харид қилишга йўналтириш топғириғи ижроси юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ҳозирда лойиҳа бенефициари “SAMARQAND YO`LOCHITRANS” ДК балансида 40 млрд. сўм миқдорида пул маблағлари шаклланганлиги ҳамда юқорида қайд этилган иш ҳажмларини корхона ўз маблағлари ҳисобидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик меъёр-талаблари бошқа норматив ҳужжатлари асосида босқичма-босқич якунлаш, бунда фойдаланилмай турилган банк кредитини тўлиқлигича қўшимча электробуслар учун йўналтириш таклиф билдирилди.

Мазкур ташаббус Транспорт ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари томонидан маъқулланиб, 2025 йил 28 август куни 05-44-00914-сонли хати орқали ЕТТБга тақдим этилган бўлиб, банкнинг 2025 йил 6 октябрдаги жавоб хати орқали куйидаги шартлар келтирилган:

- Қарз олувчининг ваколатли вакили томонидан кредит маблағларини қайта тақсимлаш тўғрисидаги расмий сўров юбориш;

- Лойиҳа талабларига мувофиқ ва Банк учун маъқул бўлган техник топшириқларга асосан автосарой лойиҳалаш ишларини якунлаш учун тегишли малакали лойиҳачи консультант тайинлаш;

- Маблағдан фойдаланишни тасдиқлаш ва кредитни қайта тақсимлаш миқдорига аниқлик киритиш;

- Қўшимча электробуслар ва зарядловчи қурилмаларнинг зарур сонини ва улар лойиҳани қандай тарзда тўлдиришини, шу жумладан, электробус йўналишларини тақсимлаш режасини тасдиқлаш;

- ЕТТБ харидлар сиёсати ва қоидаларига мувофиқ (олдинги ҳаракатга параллел равишда) қўшимча электробуслар учун янги, бир босқичли очиқ тендерни амалга ошириш, бунда тендер якунлари бўйича шартнома тузиш маблағларни қайта тақсимлаш юзасидан сўровни Банк томонидан маъқуллашинига боғлиқ бўлиб қолишини инобатга олиш зарур саналади.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун консультант жалб этиш истиқболлари ҳамда улар учун молиялаштириш манбаси бўйича 2025 йил 7 октябрда тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, ЕТТБга тақдим этилган ҳамда Қарз битимига ўзгартириш киритиш бўйича Транспорт вазирлигидан ЕТТБга расмий сўров юборилган.

Ҳозирда банк томонидан сўров ва таклифлар ўрганиб чиқилмоқда ҳамда банк учун маъқул бўлган техник топшириқ ишлаб чиқиш юзасидан мухокамалар ўтказилмокда.

  1. Зарурий чора–тадбирлар:
  2. Консультантлар билан кўшимча шартнома имзолаш.

Изоҳ: Лойиҳа доирасидаги ўзшаришлар натижасида бир қатор қўшимча вазифалар юзага келганлиги сабабли, кўшимча шартнома имзолаш орқали лойиҳа консультантлари - “Project Planning and Management”га янги иш ҳажмлари юкланади ҳамда улар томонидан автосаройни қурилишини якунлаш бўйича лойиҳалаш ишлари амалга оширилади, кзўимча электробус хариди ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда тендер жараёнида куўмак кўрсатилади. Қолаверса, электробусларни ишлаб чиқарувчи ҳудудида инспекциядан ўтказиш ҳам уларга юкланади.

  1. ЕТТБ томонидан автосарой лойиҳалаш ишлари учун техник топшириқ ишлаб чиқилишини жадаллаштириш.

Изоҳ: Банк томонидан техник топшириқ ҳамда ушбу асосда амалга ошириладиган лойиҳалаш ишлари лойиҳа бўйича ЕТТБнинг техник, атроф-муҳит ва ижтимоий талабларни (Атроф-муҳит ва ижтимоий харакатлар режаси) инобатга олган ҳолда банкка маъқул малакали лойиҳачи консультант томонидан амалга оширилиши сўралган.

  1. Автопарк қурилишини белгиланган тартибда тўлиқ якунлаш учун етарли маблағлар мавжудлигини тўғрисида “Samarqand Yo`lovchiTrans” DМ нинг ҳозирда мавжуд ўз маблағлари ҳамда келгуси йил учун прогноз кўрсатгичлари хақида банкка асосланган маълумот тақдим этилиши зарур.
  2. Қўшимча (48 та) электробуслар харидини амалга ошириш.

Изоҳ: ЕТТБ талаблари асосида техник топшириқ ва алоҳида тендер ҳужжатлари пакети ишлаб чиқиш, тендер жараёнларида, шартнома-олди музокараларини ўтказишда буюртмачига яқиндан кўмаклашиш, шартнома шартларини бажарилишини назорат қилиш ҳамда электробусларни ишлаб чиқарувчи ҳудудида “юклашдан олдинги инспекция”дан ўтказилиши мақсадида халқаро экспертлар жалб этилади ҳамда халқаро тендер савдолари натижаси билан ғолиб компания билан шартнома имзоланади.

  1. ЛАОГ таркибини тўлиқ шакллантириш ҳамда халқаро консультантлар билан биргаликда ишларни самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида зарурий мебель, офис техникаси ҳамда транспорт воситаси билан таъминлаш.

Изоҳ: Жорий ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда лойиҳанинг барча компонентларини бажарилишини таъминлаш, бунда қурилиш-пудрат, етказиб бериш бўйича халқаро харид шартномаси ҳамда халқаро маслахатчилар (консультантлар) жалб этиш бўйича камида 1 тадан шартнома имзолаш, Ўзбекистон Республикасининг ПҚ-407-сон қарори 5-илова 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида лойиҳанинг 2-босқичини амалга оишириш, бунда ПҚ-51-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низом талаблари асосида лойиҳа-олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш ҳамда ПҚ-37-сон қарори 2-бандига мувофиқ 100 та электробусларни молиявий ижарага бериш ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва бошқа бир қатор вазифалар бажарилиши зарур.

 


Oxirgi o‘zgarish: 16/01/2026 20:25.   Ko‘rilganligi: 668
 
Material manzili: https://samarkand.uz/press/tenders/evropa-tikla

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 8

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.

 
O‘qish uchun ushbu tugmani bosing