w w w . s a m a r k a n d . u z

Абу-Даби тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича

Абу-Даби тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича

.

Абу-Даби тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича

МАЪЛУМОТ

(28.08.2025 йил ҳолатига)

Лойиҳани амалга ошириш учун асос: 02.04.2019й.даги ПҚ-4256-сонли қарор, 08.09.2022й.даги ПҚ-372-сонли қарор., 29.11.2024й.даги ПҚ-407 сонли қарор.

Абу Даби тараққиёт жамғармаси кредити: 240,0 млн.долл. (ПҚ-407-сонли қарорга асосан ўзгартирилган)

 

Т/Р

Лотлар номи

Объектлар номи

Жорий ҳолати

1

1-ЛОТ: Йўллар қурилиши – 11,5 км.

(2022 - 2026 йй.)

А.Темур – Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача,
2,3 км.,

Гагарин – Гулобод кўчасидан
М-37 автомобиль йўлининг
4 км.гача,
9,2 км.

Қўшимча ишлар: А.Темур кўчасида
2,1 км., Буюк Ипак Йўлида 2,3 км.

Пудратчи: “New Tech Samarkand” МЧЖ, “Sinoindustrial Tashkent” МЧЖ (Ўзбекистон), “Tekar Teknik Arastirma Ticaret Limited Sirketi” (Туркия) консорциуми.

Шартнома қиймати: 32,9 млн.АҚШ.доллар.

Аванс тўланган сана: 2023 йил 23 май.

Лойиҳачи: “Йўлинжиниринглойиҳа” МЧЖ.

Бажарилаётган иш ҳажмлари қисқача:

А.Темур кўчасида жами 4,4 км. қисми (Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача 2,3 км., Гагарин кўчасидан С.Бухорий кўчасигача қўшимча 2,1 км.) қурилиш ишлари якунланди, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда. А.Темур кўчасининг 12-сон мактаб олдида қурилган ер ости пиёдалар йўлагининг фасад ишлари, гранит плиткалар терилмоқда.

Гагарин кўчасининг Фирдавсий кўчасидан Боғдод кўчасигача 3,3 км. масофада қурилиш ишлари якунланди, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Гагарин кўчасининг Фирдавсий кўчасидан Ўзбекистон кўчасигача 900 метр қисмида асос қуриш ишлари бажарилмоқда, 250 метр қисмида пиёдалар йўлаги қурилди. Ишлар давом этмоқда.

Лолазор кўчасида 1,2 км. (булвар) масофада 3 қатлам асфальт ёзқизилди, пиёдалар йўлаги қурилмоқда, К.Бехзод кўчасида ўнг ва чап томонида жами 870 метр қисмида 2 қатлам асфальт ётқизилди, йўлнинг чап томонида 200 метр масофада 3 қатлам асфальт ётқизилди.

Ушбу лот доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан
Буюк Ипак Йўли
кўчасида Али Қушчи кўчасигача 1 км. масофада
3 қатлам асфальт ётқизилди, Али Қушчи кўчасидан Нарпай кўчасигача 700 метр масофада ўнг ва чап томонида 3 қатлам асфальт ётқизилди, пиёдалар йўлаги қурилмоқда, Нарпай кўчасидан М.Улуғбек кўчасига томон ўнг ва чап томонда 500 метр қисмида лойиҳа бўйича тўлиқ 2 қатлам  асфальт ётқизилди, ушбу йўлда пиёдалар йўлагига плиткалар териш ишлари давом этмоқда.  

График бўйича: ишлар график асосида олиб борилмоқда

Ишчилар сони: 92 нафар, Техникалар сони: 18 та

2

2-ЛОТ: Кўприк ва Тоннеллар4 та.

(2022 - 2026 йй.)

- 2 та тоннел

Гагарин – М.Улуғбек кесишмасида
428 м., иншоот узунлиги 80 м.; Гагарин – Рудакий кесишмасида 500 м., иншоот узунлиги
80 м.;

- 2 та кўприк

Гагарин кўчасидаги темирйўл устида
82 м., Сиёб канали устида усулидаги 198 м.

Пудратчи: “Me'mor Utkir Chovka LLC” (Ўзбекистон) & “Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd” (Хитой)  консорциуми.

Шартнома қиймати: 84,2 млн.АҚШ.доллар

Аванс тўланган сана: 2023 йил 5 январ

Лойиҳачи: "Univer Pro Stile" МЧЖ

Бажарилаётган иш ҳажмлари қисқача:

Гагарин ва М.Улуғбек кўчалари кесишмасида ер ости транспорт тоннели, 2 та ер ости пиёдалар йўлагининг қурилиш ишлари тўлиқ якунланди.

Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида тоннел объекти қурилишида БНС сваяларга каркас тўқиш ва бетон олиш ишлари бажарилмоқда, лойиҳа бўйича жами 737 та свая қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 432 дона сваялар учун бетон олиш ишлари якунланди, шунингдек, ростверг учун армокаркас ўрнатиш ва бетон олиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ҳозиргача 360 метр узунликда ростверг қуриш ишлари якунланди, тоннелни очиш бўйича тупроқ ишлари бошланган бўлиб, 5,0 минг м3 тупроқ чиқарилди. Рудакий кўчасида 2 дона ер ости пиёдалар йўлаги қуриш ишлари 40%га бажарилган, Ишлар давом этмоқда.

Темир йўл устидан ўтувчи кўприкда БНС сваяларга каркас тўқиш,  3 дона сваянинг қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Лойиҳа ҳудудида кўчирилиши лозим бўлган объектлар мавжуд бўлганлиги сабабли ҳозирда ишлар вақтинча тўхтаб қолган.

Сиёб канали устидан ўтувчи кўприкнинг лойиҳа ҳудудида кўчирилиши лозим бўлган объектлар мавжуд бўлганлиги сабабли ҳозирда ишлар вақтинча тўхтаб қолган.

График бўйича: ишлар график асосида олиб борилмоқда.

Ишчилар сони: 40 нафар, Техникалар сони: 10 та

3

3-ЛОТ: Сув иншоотлари қуриш.

(2022 - 2026 йй.)

6 та насос станцияси, 2 та сув иншоот (Дагбит ва Чўпон ота)

Пудратчи: “MESMER-EAST LLC” (Ўзбекистон) & “GÜÇLÜ İNŞAAT” (Туркия)  консорциуми.

Шартнома қиймати: 31,5 млн.АҚШ.доллар

Аванс тўланган сана: 2023 йил 11 март

Лойиҳачи: "Таъмирлойиҳа" МЧЖ, “ARX-IDEA” МЧЖ

Бажарилаётган иш ҳажмлари қисқача:

Чўпон ота сув иншоотида 9 439 м. масофада (Д-300-1400) қувурлар монтаж қилинди.

Даҳбет сув иншоотида 3 160 м. масофада (Д-300-1400) қувурлар монтаж қилинди, иншоотда бинолар реконструкция қилинмоқда, трансформаторлар монтаж қилинмоқда.

Чўпон ота сув иншоотида 22 та сув қудуқлари янгидан қурилди, насос станцияси учун янги бино қурилишининг пойдевор ишлари бошланди.

Согдиана насос станциясида янги бинонинг қурилиш-монтаж ишлари якунланди, 4 та насос ускуналари ўрнатилди, насосларни бошқарув панеллари ўрнатилди, ободонлаштириш ишлари бошланди.

Л.Толстой насос станциясида янги бинонинг қурилиш-монтаж ишлари якунланди, 4 та насос ускуналари ўрнатилди, ишлар давом этмоқда.

Гормолзавод насос станциясида янги бинонинг қурилиш-монтаж ишлари якунланди, 5 та насос ускуналари ўрнатилди, ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Мулиён насос станциясида асосий бинони реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда, яроқсиз ускуналар демонтаж қилинди, бинонинг том таъмирланди, фасад қисмини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Октябрская насос станциясида эски бинони демонтаж қилиш ишлари якунланди, янги бинонинг металлоконструкция монтаж қилиниб, сендвич панел қопламаси якунланди.

Микрорайон А, Б насос станциясида юқори кучланишли электр монтаж қилиш ишлари якунланди, янги бинони пойдевор ишлари бошланди.

График бўйича: ишлар график асосида олиб борилмоқда

Ишчилар сони: 70 нафар, Техникалар сони: 18 та

4

4-ЛОТ: Сув тармоқларини қуриш.

(2022 - 2026 йй.)

 

 

Узунлиги – 11,2 км.

 

Қўшимча ишлар: А.Темур кўчасида
1,1 км., Буюк Ипак Йўлида 0,7 км.

Пудратчи: “MESMER-EAST LLC” (Ўзбекистон) & “GÜÇLÜ İNŞAAT” (Туркия)  консорциуми.

Шартнома қиймати: 17,3 млн.АҚШ.доллар

Аванс тўланган сана: 2022 йил 3 август

Лойиҳачи: “Таъмир лойиҳа” МЧЖ

Бажарилаётган иш ҳажмлари қисқача:

А.Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчаси кесишмасидан Гагарин кўчаси кесишмасигача Д-500 бўлган жами 2 255 метр узунликда тармоқ монтаж қилинди, тармоқлар гидравлик синовдан ўтказилди.

Кўчанинг Гагарин кўчаси кесишмасидан бошлаб “Атлас” савдо мажмуаси (Гормолзавод) кесишмаси томон қўшимча тарзда Д-500 бўлган 1 050 метр қувурлар монтаж қилинди.

Гагарин кўчасида жами 9 022 метр (Д-100 дан Д-1000 гача, шундан Д-1000 лик 4 332 метр) ичимлик сув тармоқлар монтаж қилинди,
610 метр кожохлар ўрнатилди. тармоқлар гидравлик синовдан ўтказилди.

Даҳбет сув иншоотидан Гагарин кўчасига томон диаметри Д-1000 бўлган 866 метр тармоқ монтаж қилинди, Д-1420 бўлган 24 метр прокол монтаж қилинди.

Ушбу лот доирасида қўшимча тарзда Буюк Ипак Йўли кўчасида мавжуд сув тармоғига иккиламчи қувурларни тортиш ва 3 дона сув қудуқлар (камера) ўрнатили, Али Қушчи кўчасидан Нарпай кўчасигача
Д-500 бўлган 690 метр тармоқ монтаж қилинди, ички тармоқларни монтаж қилиш ишлар давом эттирилмоқда,

График бўйича: ишлар график асосида олиб борилмоқда.

Ишчилар сони: 10 нафар, Техникалар сони: 5 та

5

5-ЛОТ:

1-пакет (SAM/ICB-05/1)

Имом ал-Бухорий мажмуаси атрофидаги йўл ва кўприкни қуриш

Қуввати – 3,7 км. йўл ва 2 та кўприк

Пудратчи: “Me’mor Oʻtkir Chovka” МЧЖ

Шартнома қиймати: 5,01 млн.АҚШ.доллар

Аванс тўланган сана: 2024 йил 14 июль

Лойиҳачи: "Univer Pro Stile" МЧЖ

Бажарилаётган иш ҳажмлари қисқача:

Имом ал-Бухорий мажмуаси атрофидаги 3,7 км. йўл ва 2 та кўприкни қуриш бўйича Пудратчи томонидан қурилиш ишлари бошланган бўлиб, 7 та участкага ажратилган.

Объектда 2,3 км. ер ишлари, 1,8 км. қум-шағал аралашмаси (ГПС) ётқизилди, 500 метр масофада тош-бетон аралашмаси ётқизди, 1 та кўприкнинг қурилиш ишлари 70%га бажарилди. Ишлар давом этмоқда.

Лойиҳа бошидан ўзлаштирилди – 0,5 млн.долл., 2025 йилда ўзлаштирилди – 0,5 млн.долл.

Лойиҳа бошидан молиялаштирилди – 0,75 млн.долл., 2025 йилда молиялаштирилди – 0,75 млн.долл. (тўланган аванс бўнак суммаси)

График бўйича: ишлар график асосида олиб борилмоқда.

Ишчилар сони: 22 нафар

Техникалар сони: 15 та

6

5-ЛОТ:

2-пакет (SAM/ICB-05/2)

Имом ал-Бухорий мажмуаси атрофидаги ички йўлларни таъмирлаш

Қуввати – 38,3 км.

Пудратчи: “Me’yor qurilish asfalt” МЧЖ ҚК & “2-son MKK” МЧЖ консорциуми

Шартнома қиймати: 2,45 млн.АҚШ.доллар

Аванс тўланган сана: 2024 йил 14 июль

Лойиҳачи: “Geoloyiha” МЧЖ

Бажарилаётган иш ҳажмлари қисқача:

Имом ал-Бухорий мажмуаси атрофидаги 38,3 км. ички йўлларни таъмирлаш бўйича Пудратчи томонидан қурилиш ишлари бошланган.

Лойиҳада жами 60 та кўчалар таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозиргача 15, км. масофада ер ишлари, 12,0 км. шағал ётқизиш ва 3,2  км. асфальт ётқизиш ишлари бажарилди. Ишлар давом этмоқда.

Лойиҳа бошидан ўзлаштирилди – 0,5 млн.долл., 2025 йилда ўзлаштирилди – 0,5 млн.долл.

Лойиҳа бошидан молиялаштирилди – 0,36 млн.долл., 2025 йилда молиялаштирилди – 0,36 млн.долл. (тўланган аванс бўнак суммаси)

График бўйича: ишлар график асосида олиб борилмоқда.

Ишчилар сони: 20 нафар

Техникалар сони: 18 та

  1. I. Лойиҳа бўйича қисқача:

- 5 апрель 2022 йил Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида қарз битими имзоланган.

- 6 июнь 2022 йил қарз битимига Адлия вазирлиги томонидан ижобий хулоса берилган.

- 18 ноябрь 2020 йил ТЭО ва Тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун “Worley Parsons Uzbekistan Engineering” МЧЖ ҚК жалб этилган (ВМнинг 01-05/1-3817-сонли баёни 4-банди).

- 8 сентябрь 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-372-сонли қарори тасдиқланди.

- 13 сентябрь 2022 йил Самарқанд вилояти ҳокимининг 364-7-0-Q/22-сонли қарори тасдиқланди.

- 7 октябрь 2022 йил Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ГРП) ташкил этилди.

1-этапда барча ЛОТлар бўйича:

- пудрат ташкилотлари аниқланган.

- пудратчилар Абу Даби Тараққиёт Жамғармаси билан келишилган.

- қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган График асосида олиб борилмоқда.

________________________________________________________________________

- 29 ноябрь 2024 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-407-сонли қарори тасдиқланди ва ушбу қарор билан (6 ва 7-иловалар) иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан 70,0 млн.долл. маблағлар эвазига 64 та лойиҳани амалга ошириш белгиланди.

- 7 декабрь 2024 йил Самарқанд вилояти ҳокимининг 01-03/1784-сонли хати билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига иқтисод қилинган маблағларни жалб қилиш юзасидан Жамғарма розилигини олиш учун мурожаат қилинди.

- 14 декабрь 2024 йил Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 08/45-2-25981-сонли хати билан иқтисод қилинган маблағларни жалб қилиш учун музокара ўтказиш юзасидан Жамғармага мурожаат қилинди, ҳозирда Жамғарма билан келишиш ишлари олиб борилмоқда.

- Қўшимча лойиҳалар бўйича Йўл харитаси ва ишларни олиб бориш графиги ишлаб чиқилган.

- Ишларни жадаллаштириш мақсадида лойиҳаларга техник иқтисодий асослари (ТЭО) ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари, тендер жараёнларини ўтказиш ишлари бажарилмоқда.


Kiritilgan vaqti: 06/09/2025 18:53.   Ko‘rilganligi: 8
 
Material manzili: https://samarkand.uz/press/tenders/abu-dabi-taraqqiyot-jamgarmasi-ishtirokidagi-samarqand-shahrida-suv-taminoti-tizimlari-va-yol-tarmoqlarini-modernizatsiya-qilish-loyihasi-boyicha

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 9

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.

 
O‘qish uchun ushbu tugmani bosing