Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқандда республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқандда республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

Дастлаб журналистлар Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида бўлиб, бу ерда қурилган ва қурилаётган тураржой бинолари билан танишди.

Таъкидланишича, аҳолини замонавий уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида массивда 10 та 16 қаватли 928 хонадонли тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилган. 2022 йилнинг биринчи чорагида 3 та 16 қаватли ва 2 та 25 қаватли тураржой бинолари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳам Қорасув массивида субсидия тартибида бериладиган кўп хонадонли тураржой бинолари қурилмоқда.


Охирги ўзгариш: 18/12/2021 16:59.   Кўрилганлиги: 263
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/ayni-paytda-viloyat-hokimligi-tashabbusi-bilan-samarqandda-respublika-va-mahalliy-oav-vakillari-hamda-blogerlar-uchun-press-tur-bolib-otmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.