Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш нафақат мамлакат иқтисодиётини ривожлантиради, балки аҳолига қўшимча иш ўринлари яратиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга ҳам ёрдам беради.

Мамлакатимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришга ёрдам берувчи бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Вилоятимизда ҳам тадбиркорликка кенг йўл очиш, тадбиркорларда юзага келган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф этиш мақсадида ҳар жума куни тадбиркорлар қабули ўтказилиб борилмоқда.



Бугун, 22 февраль куни вилоят ҳокимлиги томонидан савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулдан қабулгача бўлган муддатда 25 нафар тадбиркорлар мурожаат қилиб, қабул бошлангунга қадар 16 нафарининг муаммолари бартараф этилди. 9 нафар тадбиркорларнинг мурожаати қабулда атрофлича муҳокама этилди. Тадбиркорларда юзага келган масалалар ечими бўйича мутасадди ҳодимлар бириктирилиб, мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.


Охирги ўзгариш: 22/02/2019 14:28.   Кўрилганлиги: 627
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/navbatdagi-tadbirkorlar-qabuli-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.