.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида
Вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
вилоят аҳолисини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;
“Темир дафтар”ларга киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ва болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;
олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда сел келиши оқибатида йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларга кўмир ва суюлтирилган газ ҳамда камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.
вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ва кўп квартирали турар-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплeкс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2020 йиллар даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарори билан тасдиқланган параметрларга шаҳар ва туман ҳокимликларининг асосланган таклифлари асосида ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритиб борсин;
2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ҳар ой якуни бўйича селектор йиғилиши ўтказиб, масъул бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитиб борилишини таъминласин;
мазкур қарор билан белгиланган параметрларни бажаришга масъул бўлган тегишли ташкилотлар раҳбарлари белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган ёки қониқарсиз бажарган тақдирда уларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўллаш масаласи бўйича тегишли чораларни кўрсин.
бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарларда вилоят комиссияси таркибига киритилган бошқарма ва ташкилотларнинг ҳудудий органлари раҳбарларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этсин ва улар томонидан амалга ошириладиган ишлар маҳаллалар кесимида белгилаб берилсин;
ҳар бир туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларда халқ билан мулоқот тарзида ўтказиладиган учрашувларда мазкур қарор билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва уни талофатсиз ўтказиш бўйича белгилаб берилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан аҳолига ҳисобот бериб бориш тизимини йўлга қўйсин.
электр ва табиий газ қурилмаларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш чораларини кўрсин;
аҳолига, ижтимоий соҳа объектларига, бошқа тоифадаги истеъмолчиларга зарур миқдорларда энергетика ресурсларини етказиб бериш бўйича мунтазам равишда “маҳаллабай” тизимда ўрганишлар олиб бориб, ажратилган ресурсларни етказиб бериш чораларини кўрсин.
куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни талофатсиз ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;
куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни талофатсиз ўтказиш юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот бериб борилишини ҳамда вилоят телевидениесида ҳар ойда “очиқ мулоқот” ҳамда брифинглар ўтказиб борилишини таъминласин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Самарқанд шаҳри, 2021 йил 19 октябрь 88-7-0-Q/21- сонли
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot xizmati
O‘zbekiston Respublikasi Davlat hukumati portali
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
O‘zbekiston Respublikasi milliy qonunchiligi onlayn bazasi
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya bo‘yicha davlat inspeksiyasi
Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 14
Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.