w w w . s a m a r k a n d . u z

Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган Ургут тумани туризм ҳудудлари чегаларини белгилаш тўғрисида

Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган Ургут тумани туризм ҳудудлари чегаларини белгилаш тўғрисида

.

Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган Ургут тумани туризм ҳудудлари чегаларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарорининг  1-иловасига асосан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этилиши белгиланган.

Юқоридагиларга ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловнинг билдиргиси, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг биргаликдаги хулосасига асосланиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, олтмиш биринчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ Ургут туманида меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ургут тумандаги меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туризм ҳудудлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туризм ва спорт бош бошқармаси (Д.Нарзикулов), вилоят қурилиш Бош бошқармаси (Л.Ҳамидов) ва Ургут тумани ҳокимлиги (Б.Жабборов) бир ҳафта муддатда туризм ҳудудларининг салоҳиятидан келиб чиқиб уларда ривожлантириш мумкин бўлган туризм йўналишларига (эко, агро, гастрономик, пляж ва бошқалар) алоҳида эътибор берган ҳолда ривожлантириладиган туризм йўналишларини белгиласин ва мастер-режаларини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқларни тайёрласин.
  4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров), вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Хамидов), “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК Самарқанд филиали (Т.Норчаев) ҳудудларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш учун тегишли ҳужжатларни шакллантирсин ва туризм ҳудудларининг топографик суратларини тайёрласин.
  5. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят молия Бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов), Ургут туман ҳокими (Б.Жабборов) мазкур қарорга асосан жорий этиладиган махсус солиқ режими бўйича қўлланиладиган солиқ ставкаларини тегишли ҳудудда жорий этилишини таъминласин.
  6. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” (А.Анваров) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  7. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) зиммасига юклатилсин.
  8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

 

Кенгаш раиси                                                                   Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «10» апрел  VI-61-76-7-0-K/22

Қарорни юклаб олиш (PDF 275 КБ)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 18:57.   Ko‘rilganligi: 53
 
Material manzili: https://samarkand.uz/mehmonxona-joylashtirish-savdo-umumiy-ovqatlanish-kongilochar-turoperator-va-turagent-xizmatlarini-korsatayotgan-tadbirkorlik-subektlari-uchun-maxsus-soliq-rejimi-joriy-etiladigan-urgut-tumani-turizm-hududlari-chegalarini-belgilash-togrisida

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 6

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.