w w w . s a m a r k a n d . u z

Yillik investisiya dasturlari

Yillik investisiya dasturlari

ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ 3 ЙИЛЛИК ДАВРГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Президентнинг 14.05.2019 йилдаги ПФ-5717-сон Фармони билан Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг янги тизими жорий этилади.

2020 йилдан бошлаб Инвестиция дастури уч йиллик даврга шакллантирилади. 2020-2022 йилларда Инвестиция дастури лойиҳаси жорий йилнинг 15 декабрига қадар тасдиқланиши лозим. Ҳужжат ҳар йили аниқлаштирилади ва асосий кўрсаткичлари янгиланади.

Жараёнда бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодиёт ва саноат, молия вазирликлари, ТИВ хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда, шунингдек Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази иштирок этади.  Вазирлар Маҳкамаси ва Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари ишларни мувофиқлаштиради.

ЛБМА томонидан ишлаб чиқилган  “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими ҳам ишга туширилади. У Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизимининг бир қисми ҳисобланиб, унга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилинган барча иштирокчилар уланган. Дастурий маҳсулотни жорий этиш ва ундан фойдаланиш Регламенти бир ой муддатда қабул қилинади.

Давлат аппаратида ҳам айрим ўзгаришлар рўй берди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида қисқартирилаётган инфратузилмани ривожлантириш стратегияси ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича вазир ўринбосари ўрнига инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш масалалари бўйича вазир ўринбосари (бюджет тизимларининг бюджет қисмида) пайдо бўлади. Вазирлик ҳузурида эса Инфратузилмавий лойиҳалар таҳлили гуруҳи ташкил этилди. У марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилган инфратузилмавий лойиҳаларни комплекс таҳлил этиш, иқтисодий самарани баҳолаш, уларнинг иш юкламасини кўпайтириш ва самарасини ошириш чора-тадбирларини, шунингдек янги лойиҳалар бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

2019 йил 1 июлдан давлат органлари ва ташкилотларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида амалга оширганлик, тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга эришганлик учун 2 лавозим маошигача бўлган миқдорда бирйўла мукофотлаш тарзида рағбатлантирилади. Ушбу йўналишда қониқарсиз иш учун – интизомий чоралар кўрилади: ҳайфсан эълон қилиш, лавозим маошининг 50%игача миқдорида жарима солиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш (эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш).

Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолият кўрсатишига ёндашув ўзгаради. Хусусан, уларнинг раҳбарлари ва ходимлари лойиҳа ташаббускорларининг тақдимномаси бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. ЛАОГ раҳбарлари ҳисоботлари коллегиал асосда эшитилади.

2019 йил 1 июнга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоғида жалб этиладиган миллий консультантлар томонидан илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашни инобатга олган ҳолда уларнинг маълумотлар базаси шакллантирилади.


Oxirgi o‘zgarish: 31/10/2023 10:29.   Ko‘rilganligi: 2022
 
Material manzili: https://samarkand.uz/investments/yillik-investitsiya-dasturlari

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 2
Mehmonlar: 10

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.