Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Туристик объектлар паспортлари

Туристик объектлар паспортлари

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ СОҲАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ВА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ

  1. 2017 – 2021 йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижа.

2016 йилда 178 минг нафар хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилиб, 2019 йилда бу кўрсаткич 3 баробардан кўпроқ, яъни 560 минг нафарни ташкил этди.

Маҳаллий сайёҳлар ташрифида ҳам мазкур кўрсаткичлар такрорланиб, уларнинг ташрифи 2019 йилда 3 млн. нафарни ташкил этди. 2021 йилнинг 8 ойи давомида 1,5 млн нафар маҳаллий ва чет эл сайёҳлар ташрифи кузатилди.

Сайёҳлар ташрифи нафақат сон жиҳатидан балки сифат жиҳатидан ҳам ўзгариб, уларнинг ҳудудда қолиш кунлари 2016 йилдаги 1,5 кун ўрнига 2019 йилда 2,6 кунни ташкил этди. Сайёҳларнинг кунлик харажатлари 70,0 АҚШ долларидан 150 АҚШ долларига ўсди.

Соҳада жойлаштириш воситалари сони 3 бараварга, туристик корхоналар 2 бараварга ўсди, 222 та хонадонда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, мазкур хонадонларнинг доимий бандлиги таъминланди.

Туризм соҳасига юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилди. Бугунги кунда олийгоҳда инновацион ёндошувлар асосида “смарт кампус” ишга туширилди, сунъий интеллект ёрдамида имтиҳон олувчи прокторинг тизими йўлга қўйилди, хорижий давлатларнинг илғор университетларида фаолият олиб борган профессор-ўқитувчилар жалб қилинди, 15 мингдан зиёд ноёб кутубхона фонди ҳамда “Тревел журналистика”, “Креатив индустрия”, “Смарт туризм”, “Маданий меросни бошқариш”, “Музей иши” йўналишлари ташкил этилди. Шунингдек, тарихимизни ва маданий меросимизни чуқур ўрганиш учун олийгоҳ қошида “Ипак йўли цивилизацияси” тадқиқот институти ташкил этилмоқда.

  1. 2022-2026 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан таклифлар.

2021 йил якунигача амалга ошириладиган ишлар:

Туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратиш тизими жорий қилинди ва 2021 йилда Самарқанд вилоятида:

17 та маданий мерос объектлари реставрация ва консервация ишлари;

7 та сайёҳлар ташриф буюрувчи туризм объектларида ободонлаштириш, ахборот марказлари ташкил этиш, ёндош инфратузилмани тартибга келтириш чораларини кўриш;

туризм объектларига олиб борувчи 42 км йўлларга асфальт ётқизиш ва таъмирлаш ишлари;

11 та туристик объектларда муҳандислик-инфратузилма ривожлантирилади, ичимлик ва оқава суви, электр энергия таъминоти яхшиланади, кириш-чиқиш тизимини рақамлаштириш ишлари бошланди.

2022 йилда амалга ошириладиган ишлар:

Вилоятнинг ишга солинмаган имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича 2022-2026 йилларда қуйидаги “ўсиш нуқта”лари асосида вилоят туризм ва спорт соҳаси ривожлантирилади:

2021-2022 йилларда 7,18 трлн. сўмлик 210 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, маҳаллий аҳоли учун 10 мингта янги иш ўринлари яратилади.

  1. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш доирасида, барча талабларга эга Самарқанд туризм маркази барпо этилмоқда.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун мақбул нархдаги сифатли логистика-транспорт хизмати ташкил этилади. Бунда хорижий авиаташувчиларга  мамлакат аэропортлари хизматларидан эркин фойдаланишга рухсат берилиб, улар ташиш хизматларига жалб қилинади. Бу эса меҳнат мухожирлари ва сайёҳларга кенг қулайликлар яратади.

  1. Самарқанд халқаро аэропорти илк бор хусусий бошқарувчига берилиб, Самарқанд аэропортининг янги терминали ишга тушиши билан ушбу аэропортни темир йўл, автобус қатновлари билан боғлаган ҳолда йирик транспорт хабига айлантирилади ва Ўзбекистоннинг бош туризм дарвозаси мақоми берилади.

Натижада, Самарқанд шаҳрида қурилаётган янги халқаро аэропорт парвозлар сонини 7-10 баробарга оширилиб, четдан туристлар оқимини кескин кўпайтириш имконияти яратилади.

  1. 1300 хонани ўз ичига олган 4-5 юлдузли 8 та меҳмонхона, 18 минг кв.м. майдонда халқаро конгресс маркази ва кўргазма мажмуалари, тематик ҳиёбонлар, ҳамда “Абадий шаҳар” тарихий мажмуасини ўз ичига олган “Самарқанд туризм маркази” ташкил этилаётганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.

Мазкур марказ Марказий Осиёда йирик анжуманлар марказларидан бири сифатида хизмат қилади. Келгусида майс туризм йўналиши бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳмкорлик янада кучайтирилади.

  1. Пайариқ туманидаги “Имом Ал Бухорий” мажмуасида қайтадан қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда 10 минг ўринли масжид, 21 гектар майдонда улуғ аждодларимизнинг диний мероси ва моддий маданий мерос объектларини акс эттирувчи тематик хиёбон, 3 та меҳмонхона ва 24 та оилавий меҳмон уйларидан иборат, шунингдек 3000 нафар зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “ҳалол” стандартига эга умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини йўлга қўйилиб зиёрат туризми мажмуаси барпо этилади.

2023-2026 йилларда амалга ошириладиган ишлар:

Туманлар туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилади (Самарқанд шаҳри - маданий, зиёрат, MICE туризм, Ургут тумани -экстремал, экологик, қишлоқ туризми, Пайариқ тумани - зиёрат ва қишлоқ туризми, Нуробод тумани - тиббиёт, экстремал туризми, Тойлоқ тумани - виночилик туризми, Самарқанд тумани - қишлоқ, тиббиёт, MICE туризми).

Зиёрат туризми бўйича: Индонезия, Туркия, Покистон Малайзия, Россия, Ҳиндистон, Бангладеш, Татаристон ва Чеченистон, Исроил, АҚШ ва Франция каби давлатлардан;

Классик туризми бўйича: Европа, МДҲ давлатларидан;

Тиббиёт туризми бўйича:  Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон давлатларидан жалб қилиш ишлари амалга оширилади.

  1. Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри “Боғибаланд” ва “Шарқ” МФЙ ҳудудларида туризм маҳаллалари, Ургут тумани “Терсак” ҳамда Пайариқ тумани “Чоштепа” қишлоқлари “Туризм қишлоғи”га айлантирилади ва маҳалла фуқаролари учун қўшимча 1000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратилади.
  2. 2023-2026 йилларда Туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ҳамда туризм индустриясини йилма-йил яхшилаб бориш ҳисобига 2026 йилда Самарқандга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сони 4 млн.га етказилади.
  3. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сони 2026 йилда 5 млн. нафарга етказилади ва номавсумий даврларда туризм индустрияси бандлиги таъминланади.
  4. 2026 йилга қадар меҳмонхоналар сони 400 тага ва улардаги ўринлар сони 22 мингтага етказилади. 300 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил қилинади.

Натижада, 2026 йилга бориб, туристик субъектларда доимий банд ходимлар сони 40 минг кишига, мавсумий банд бўлганлар сони 70 минг кишига етказилади, сайёҳларнинг вилоятда қолиш кунлари эса
3,0 кунга етказилади.

Самарқанд вилояти

Объект номи

Жойлашган манзили

Расм

Туризм тури

Телефон рақам

1. 

“Зарафшон миллий боғи”

Самарқанд вилояти Жомбой тумани

Экотуризм

+998 98 273-16-18

2.

“Chinaras”

Самарқанд туманининг Бўзи маҳалласи

Экотуризм

 

+998 90 964-12-77

3.

Амир Темурнинг Боғибаланд боғи (Анжирзор)

Самарқанд шаҳри Боғибаланд МФЙ

Экотуризм

Рустам ака рахбари

+998 93 999-06-34

4.

“Зарафшон миллий боғи”да ташкил этилган Экотур Самарканд экотуризм маскани

Жомбой тумани Хашдала қишлоғи

Экотуризм

Комил ака

+998 98 273-16-18

5.

Эртаклар олами экотуристик маскани

Иштихон тумани, Охунбобоев МФЙ, Қорахони қишлоғи

Экотуризм

Аброр ака рахбари

+998 93 332-21-49

6.

“Тешиктош” ҳудуди

Ургут тумани

Экотуризм

Марат ака

+998 97 285 97 02

7.

"Мингарча" дам олиш маскани

Ургут тумани

Экотуризм

Шухрат ака

+998 94 288 85 85

8.

Шаршара табиат мўжизаси

Ургут тумани Бош Тесак МФЙ

Экотуризм

Қўйсин бобо
+998 91 544 75 45

9.

“Оқ Амур балиқлари” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилган хордиқ чиқариш ва дам олиш маскани

Самарқанд тумани

Экотуризм

Фаёзов Ф

+998 98-273-55-52

10.

Шавкат аканинг дам олиш маскани

Қўшработ тумани Тегирмоновул МФЙ  Қизилбел қишлоғидаги

Экотуризм

Қўшбоқов Шавкат +998 (97) 614-44-14

11.

“Shashlik uz” дам олиш маскани

Самарқанд тумани Найман МФЙ

Экотуризм

+998 (90) 502-11-11

12.

“Боғизағон” вино заводи

Тайлоқ тумани

Агро туризм

+998 91 525-48-04

bagizagantoptur.business.site

13.

“Амирхон Ноз Неъматлари” фермер хўжалиги (узум, боғдорчилик)

Самарқанд тумани

Агро туризм

Атаев Темур

+998 94 478-19-91

14. 

Азам Азамат Агро

Самарқанд тумани

Жойи Аббос МФЙ

Агро туризм

Султонов Ахмаджон

+998 98 200-88-58

15.

“Оҳалик Олтин боғи меваси” фермер хўжалиги (боғдорчилик);

Самарқанд тумани “Оҳалик” маҳалласи

Агро туризм

Атаев Темур

+998 94 478-19-91

16.

Академик Мирзаев номидаги Боғдорчилик,узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Самарқанд илмий тажриба институти

 

Самарқанд тумани Жойи Аббос МФЙ

Агро туризм

+998 94 537-41-11

 


Охирги ўзгариш: 18/09/2021 18:42.   Кўрилганлиги: 6306
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/investments/turistik-obektlar-pasportlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.