Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бандлик дастури - 2019

Бандлик дастури - 2019

.

Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг январ-декабр ойларида  Бандлик дастурини ижроси юзасидан амалга оши рилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Вилоят Бандлик Бош бошқармаси, туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан меҳнат бозоридаги вазиятни юмшатиш, ишсиз аҳоли қатламларини бандлигига кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сон қарори доирасида амалга оширилган лойиҳаларда яратилган доимий иш ўринлари тўғрисида вилоят дастури тасдиқланган.

Мазкур қарорда Дастур ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган параметрлар бўйича вазирлик, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Тасдиқланган дастурга кўра, 2019 йилда 39952 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, шундан январ-декабр ойларида (дастур бўйича январ-декабр ойларида 39952 та) амалда 45114 та иш ўринлари ташкил этилганлиги ва дастурга нисбатан 112,9 фоизга бажарилди.

Шундан:

Йирик лойиҳалар (хўжалик бошқарув органлари) ҳисобига 4177 та;

Кичик лойиҳалар (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан) ҳисобига 14039 та;

Фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар ҳисобига 3070 та;

Бюджет маблағлари ҳисобидан ишга тушадиган ижтимоий ва бошқа объектлари ҳисобига 709 та;

Давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган ижтимоий объектлари ҳисобига 1122 та;

Ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 3082 та;

Кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринлари 18915та;

Шундан:

тижорат банклари маблағлари ҳисобидан 15447 та;

бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 944 та;

янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари маблағлари ҳисобидан 985 та;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 743 та;

"Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 796 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

Самарқанд вилоятида 2019 йил январь-сентябрь ойларида жами аҳоли сони 3827,9 шундан Меҳнат ресурслари 2122,1 Иқтисодий фаол аҳоли
1617,6 Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли 504,4 Банд аҳоли 1468,7 шандан; Иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 503,7 Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 965,0 республикадан ташқарига ишлашга кетганлар 343,1 Ишга жойлашишга муҳтож шахслар 148,8 нафар бўлиб ишсизлик даражаси
9,2% ташкил қилади. 2019 йил 1 январ холатига ишга жойлашишга муҳтож шахслар 157,3 нафар бўлиб 9,7% ташкил этган, ўтган йилга нисбатан ишга муҳтожлар 8,5 нафарга ёки 5%га камайган.

Жорий йилнинг январ-декабр ойларида шаҳар ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 58594 нафар ишсиз фуқаролар мурожаат қилган бўлиб, шундан 32505 нафари, (55,4%) халқ хўжалигининг турли сохаларига ишга жойлаштирилган.

Мақбул келадиган иш топиш имкони бўлмаган ҳолларда 3499 нафар ишсиз фуқаролар касб ўрганишга йўлланди, 18570 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган, 1525 нафар ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган аҳоли қатламлари учун туман (шаҳар) ҳокимлик қарорлари билан 2399 та корхона ва ташкилотларда 10801 та квота (захира) иш жойлари банд қилинган бўлиб, январ-декабр ойларида 10817 нафар
(2416 нафари ёлғиз ота, оналар ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар, 7127 нафари таълим муассасаларини тугатган ёшлар,
375 нафари муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, 84 нафари ногиронлиги бўлган шахслар, 442 нафари пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар,
360 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ва
13 нафари Одам савдосидан жабирланган шахслар) фуқаролар квота иш ўринларига ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, 2019 йилнинг январ-декабр ойларида аҳоли бандлигини таъминлашнинг самарали мехнизмларидан бири бўлган, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари” ҳудудий туман (шаҳар)лар бўйича 111 маротаба ташкил этилиб, ярмаркаларга ўзларидаги мавжуд 26075 та бўш (вакант) ва квота (захираланган) иш ўринлари билан 5897 та салоҳиятли иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар жалб этилди. Ярмаркаларга ҳудудлардаги ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролардан 11013 нафари жалб қилинган ҳолда, 3258 нафар иш изловчи фуқароларга халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашишлари учун марказ йўлланмалар берилган.

Ярмаркаларда меҳнат органларининг малакали мутахассислари томонидан 7755 нафар фуқароларга талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни доирасида кенг қамровли тушунтириш ва маслаҳатлар берилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сонли “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан “Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.

Ушбу қарор бўйича Самарқанд вилоятга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 11 мингта вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси ажратилган бўлиб, шундан: Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларига 2 мингтадан, қолган туманларга 500 тадан тақдим этилган.

Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида 2019 йилнинг 31 декабр кунига қадар жами 3543 нафар фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилди. Шундан 1 ойлик муддатга 3154 та, 3 ойлик муддатга 312 та, 6 ойлик муддатга
18 та, 9 ойлик муддатга 5 та ва 12 ойлик муддатга 54 та вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари тарқатилди.

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари олган фуқаролар томонидан жами
517,6 млн сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган.

2019 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида жами 279 та корхона ва ташкилотларда текшириш ўтказилган. Шундан бюджет корхоналарида 198 та, бўш иш ўринлари бўйича хисобот топширмаган корхоналар 42 та, мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича 14 та, Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар
25 та корхона ташкилотларда меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш буйича инспекторлар томонидан текшириш ўтказилган. 

         Шулардан 279 та корхона ташкилотларга текширишлар жараёнида  2235 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган, 279 та корхона ташкилотга ёзма  кўрсатмалар берилган,  279 нафар мансабдор  шахсларга  нисбатан жами 197 млн 214 минг 670 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилиб, ҳозирги кунга қадар
177 млн 072 минг 820 сўм миқдорида маъмурий жарималар фондга ўндирилди.  Мажбурий ижро бўлимига 2 млн 540 минг 900  сўм маъмурий жарималар ўз вақтида тўламаганлиги учун ижро бўлимига ўтказилган. Ҳозирги кунда  17 млн 600 минг 950 сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни фондга ундириш чоралари кўрилмоқда.

          2019 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан 52 маротаба бевосита жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилган, 6 маротаба вилоят, туман ва шаҳарлар газеталарида чиқишлар қилинган. 2 маратоба вилоят телевидиниясида чиқишлар қилинган.
Бир маротаба мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича матбуот уйида журналист ва блогерлар билан чиқишлар қилинган.

        Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан 2019-йил январь-декабрь ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг
268-моддасига асосан иш хақи ва бошқа тўловларни ундириш масаласида 2 та корхона, 2 та товон пулини ундириш ҳақида судларга даъво аризалар киритилди.

Бундан ташқари мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича жами 14 та мурожаат келиб тушган бўлиб улардан 14 нафар мансабдор шахсга жами 11 млн 758 минг 310 сўм маъмурий жарималар қўлланилган.

 

 

Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси       

Телефон: (0366) 235-77-22

E-MAIL: xolikov@mehnat.uz


Охирги ўзгариш: 03/02/2020 17:24.   Кўрилганлиги: 2557
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/bandlik-dasturi-2018

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг