w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 25 декабрдаги “Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида иқтисодий ижтимоий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида”ги VI-52-111-7-0-К/21-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида

.

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш, солиқ йиғувчанлигини ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси (2022 йил 16 февралдаги 19/10-10610-сон) ва Молия бош бошқармасининг (2022 йил 17 февралдаги 01/02-38/173-сон) хулосаларига асосланиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик тўққизинчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 25 декабрдаги “Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида иқтисодий ижтимоий ривожланишига қараб ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида”ги VI-52-111-7-0-К/21-сон қарорининг 1-илова (Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йилда юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган ер солиғи ставкалари миқдори) ва 2-илова (Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йилда жисмоний шахсларга нисбатан қўлланиладиган ер солиғи  ставкалар миқдорлари) лари  1 ва 2-иловаларга мувофиқ янги таҳрирда баён этилсин.

2. Халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сон фармонига асосан, мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ тасдиқланган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлардан келиб чиққан ҳолда, базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида қайта белгилаш тавсия этилсин.

3.  Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” (А.Анваров) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида расман эълон қилиниши ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) зиммасига юклансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Кенгаш раиси                                            Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «12» март  VI-59-50-7-0-K/22

Қарорни юклаб олиш (PDF 320 КБ)

Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 18:51.   Ko‘rilganligi: 86
 
Material manzili: https://samarkand.uz/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-2021-yil-25-dekabrdagi-samarqand-viloyatida-qishloq-xojaligiga-moljallanmagan-erlar-uchun-shahar-va-tumanlar-kesimida-iqtisodiy-ijtimoiy-rivojlanishiga-qarab-er-soligi-stavkalarini-belgilash-togrisidagi-vi-

So‘rovnoma

Xabarlarga obuna bo‘lish

Statistika

Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 3

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.