.
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида
Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 01/20-01-32/841-сонли кўрсатмасини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши олтинчи чақириқ, эллик учинчи сессияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2022 йил учун Самарқанд вилоятини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2023-2024 йилларга мақсадли мўлжаллари 1-иловага мувофиқ;
2022 йил учун вилоят маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 2-иловага мувофиқ;
2022 йил учун вилоятнинг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ;
2022 йил учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага мувофиқ;
Бунда, ажратмалар нормативлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2022 йилги даромадлари ва харажатларининг чегаравий хажмлари 5-иловага мувофиқ;
2022 йил учун туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги инобатга олинсин.
а) шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
айланмадан олинадиган солиқ;
давлат объектларини ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
мобиль алоқа хизматлари учун, сигарет учун ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.
б) вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);
қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;
электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
вилоят, туман ва шахарлар ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки обьектларини сотишдан олинган даромадлар;
тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш ер участкаларини «е-ijro auksion» савдо майдончаси оркали сотишдан тушган тушумлар;
давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулкни сотишдан тушган тушум.
в) қуйидагилар, вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;
айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;
қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан, шунингдек автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловдан ташқари)
Бунда, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 100 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимланиши таъминлансин.
тегишли бюджетларни, биринчи навбатда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;
маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида ва самарали бажариш;
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;
тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;
бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.
бюджет даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;
солиқ базасини кенгайтириш, иқтисодий салоҳиятни ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назоратни ўрнатиш;
ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига киритиб борилишини таъминласин.
Кенгаш раиси Э.Турдимов
Самарканд шаҳри, 2021 йил 30 декабрь VI-53-126-7-0-K/21 - сон
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot xizmati
O‘zbekiston Respublikasi Davlat hukumati portali
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
O‘zbekiston Respublikasi milliy qonunchiligi onlayn bazasi
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya bo‘yicha davlat inspeksiyasi
Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 9
Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.