w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятнинг Самарқанд шаҳар ва Нуробод тумани аҳолисининг турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормаларини белгилаш тўғрисида

Вилоятнинг Самарқанд шаҳар ва Нуробод тумани аҳолисининг турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормаларини белгилаш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги “Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 271-сонли ҳамда 2001 йил 18 апрелдаги “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 178-сонли қарорларига асосан, Самарқанд шаҳар ва Нуробод туман аҳолисининг турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси етказиб бериш ҳолатини янада яхшилаш мақсадида,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

  1. Самарқанд шаҳар ва Нуробод тумани аҳолисининг турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров), вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Б.Негматов) вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси (А.Бахриев) аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати-матбуот котиби (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                          Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 22 февраль 25 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 974 KБ)


Oxirgi o‘zgarish: 06/06/2024 14:59.   Ko‘rilganligi: 61
 
Material manzili: https://samarkand.uz/viloyatning-samarqand-shahar-va-nurobod-tumani-aholisining-turar-joy-binolarini-isitish-uchun-sarflanadigan-issiqlik-energiyasi-normalarini-belgilash-togrisida

 

So‘rovnoma


Xabarlarga obuna bo‘lish


Statistika


Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 8

Harakatlar strategiyasi 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.