1. Сайлов округингизда 2020 йилда қандай лойиҳалар режалаштирилган? Улар ижросига киришилганми?
Жорий йилда мен вилоят Кенгашига депутат сифатида сайланган округ, хусусан, Самарқанд шаҳрида давлат дастурлари доирасида улкан ишлар режалаштирилган. Хусусан, 64,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 2020-2022 йилларда Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида лойиҳа қиймати 1 997 353 миллион сўмлик 57 та лойиҳа ишга туширилиши ва 1808 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Умуман, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Самарқанд шаҳри аҳолиси 546,8 минг, шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 259,2 минг, ишсизлар сони эса 22,5 минг кишини ташкил қилади.
Асосий эътибор қаратадиган жиҳат шуки, кўҳна кентда 148,6 минг оиладан 2000 мингдан кўпроғи кам таъминланган оилалар.
Шунга кўра, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, ҳунармандчиликни ривожлантириш каби Давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 52,7 миллиард сўм кредит ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, аввалги йилларда берилган кредитлар бўйича 20,1 миллиард сўм ундириш ҳисобига янги лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилмоқда.
Жорий йилда шаҳарда “Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 та 16 қаватли 48 та 3 хонали, 192 та 2 хонали 240 та хонадондан иборат арзон уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Сайловчилар билан дастлабки учрашувим Самарқанд темирйўл-транспорт коллежида бўлиб ўтди. Унда Ал-Форобий, Зиёкорлар, Мевазор, Боғбон ва Адолат маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилинди.
Мулоқот аввалида Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаати мазмун-моҳияти, кенг қамровли таҳлилий маърузада ифода қилинган долзарб масалалар, улардан келиб чиқадиган асосий вазифалар хусусида батафсил тўхталдим.
Масала юзасидан муносабатлардан сўнг ҳудуддаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ва айрим кўп қаватли турар-жой бинолари саҳнида болалар спорт майдончаси йўқлиги, ўйин майдончалари ажратилмаганлиги, аксарият турар-жой бинолари кириш йўлаги эшикларининг код-рақамлари бир хиллиги хусусидаги шикоят ва муаммолар билдирилди.
Зиёкорлар, Мевазор, Боғбон маҳалаларида электр энергияси, табиий газ таъминотидаги узилишлар хусусида эътирозлар бўлди. Бир гуруҳ сайловчилар дорихоналарда нархларнинг бир хил эмаслиги, айримларида дори-дармонларнинг қимматлигини билдиришди.
Шунингдек, Боғбон ва Адолат маҳаллаларида сайловчилар янги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари барпо этиш, ободончилик ишларини амалга ошириш, йўлларнинг таъмирталаб ҳолдалиги, коммунал хизматлар учун тўловларнинг бир хил баҳода эмаслигидан эътироз қилишди.
Айтмоқчи бўлганим, сайловчиларнинг муаммолари, айтадиган дардлари оз эмас. Учрашувларда билдирилган масалаларнинг тўлиқ ўрганиб чиқилиши, тегишли ҳокимлик ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда баҳоли-қудрат ҳал этилиши чораларини кўряпмиз. Хусусан, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун “Йўл харитаси” ва тегишли дастурларга қўшимча киритиш чоралари изланмоқда.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли турар-жой биноларидаги 157 та лифт яроқсиз ҳолатга келган. Чунки Сартепа масканидаги лифтлар 1980 йилларда, Суғдиёна ҳамда “А”, “Б” Буюк Ипак йўли массивларидаги лифтлар 1982-1984 йилларда, Кимёгарлар қўрғонидаги лифтлар эса 1989 йилларда ўрнатилган. Мутахассислар берган маълумотга кўра, кўп қаватли турар-жой биноларида маънан эскирган ва хизмат муддатини ўтаб бўлган лифт мосламаларини янгиларига алмаштириш учун 36 миллиард 110 миллион сўм маблағ талаб этилади.
Яшириб нима қилдик, Самарқанд вилоятида яроқсиз ҳолга келган лифтлар кўплиги, аввало, сайловчилар – шаҳар аҳолиси, қолаверса, шаҳримизга келаётган сайёҳлар, меҳмонларнинг ҳам ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу муаммони Самарқанд шаҳар ёки вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ҳал этиб бўлмайди. Шунга кўра, кўҳна Самарқанддаги кўп қаватли уйларнинг яроқсиз лифтларини алмаштиришда республика бюджетидан маблағ ажратилиши зарур, деб ҳисоблайман.
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, ушбу соҳага масъул, мутасадди идоралар орқали Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг маънан эскирган ва хизмат муддатини ўтаб бўлган лифт мосламаларини янгисига алмаштириш учун 2020 йилда қўшимча маблағ ажратилиши бўйича Молия вазирига Сенатор сўрови юбордим.
Рустам ХОЛМУРОДОВ,
8-Турон сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.