Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархларини (тарифларини) белгилаш тўғрисида

Вилоятда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархларини (тарифларини) белгилаш тўғрисида

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг VI чақириқ, ХVIII сессияси

 ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

  1. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (А.Шукуров), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (К.Юсупов), Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси (А.Беккулов)нинг Самарқанд вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархларини (тарифларини) белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Самарқанд вилоятида 1 м3 ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари - матбуот котиби (М.Мирзаев) мазкур қарорни вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Б.Рахмонов) билан биргаликда эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия (Ў.Саидмурадов) ва вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) зиммасига юклансин.

 

                                        Кенгаш раиси                                                                       Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 09 декабрь 131/18 - сонли

Қарорни юклаб олиш (PDF 490 KБ)


Охирги ўзгариш: 23/02/2021 15:33.   Кўрилганлиги: 1628
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/viloyatda-ichimlik-suvi-va-oqova-suv-xizmatlari-narxlarini-tariflarini-belgilash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.