Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида

Вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида

.

Вилоят маҳаллий бюджетининг

харажатлар  қисмига ўзгартириш

киритиш ҳақида

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида”ги (419/68-сон) қарори ижросини таъминлаш мақсадида, халқ депутатлари вилоят Кенгаши

                                                                              ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сон қарорига асосан, 2020 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдорлари 1,07 баробарга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида”ги 419/68-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган 2020 йил учун Самарқанд вилоятининг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорига қўшимча ажратиладиган маблағлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) га бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга индексация маблағларини ижро учун етказиш вазифаси топширилсин.
  4. Вилоят бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилари харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин ҳамда биринчи навбатдаги харажатларни тўлиқ молиялаштирилиши ва тўланиши устидан назорат ўрнатсин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                Кенгаш раиси                                                            Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 29 апрель 35/6 -сонли

Қарорни юклаб олиш (PDF 4.13 MБ)


Охирги ўзгариш: 22/02/2021 12:29.   Кўрилганлиги: 1389
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/viloyat-mahalliy-byudjetining-xarajatlar-qismiga-ozgartirish-kiritish-haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.