Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг қарори

Вилоят ҳокимининг қарори

Ичимлик суви ва канализация

хизматлари учун махсус устама

ҳақ миқдорини белгилаш

тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПҚ-2900-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли карорлари ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вилоятда ичимлик суви хизматлари учун махсус устама ҳак микдори 50 сўм/мЗ ва канализация хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм/мЗ этиб белгилансин.
  3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Мирзаев) ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тарифларни шакллантиришда сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларига 50 сўм/мЗ махсус устама ҳак миқдорини харажатлар таркибига киритилишини таъминласин.
  4. Вилоят “Сувокава” Давлат унитар корхонаси (Юсупов) ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ сув таъминоти ва канализация хизматлари корхоналарига хизмат кўрсатувчи банкларда очилган махсус ҳисобварақларда кунлик тушум бўйича ажратиб ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин.
  5. Мазкур қарор кабул килиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳак тўлаш миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 771-Қ-сонли карори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Вилоят ҳокимлиги ахборот-тахлил гуруҳи (Туронов), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (Анваров) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида  расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

  1. Мазкур карор расмий эълон килинган кундан бошлаб кучга киради.

       8. Ушбу карорнинг бажарилишини назорат килиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин


              Вилоят ҳокими                                                                                            Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 606 КБ)


Охирги ўзгариш: 19/08/2019 21:23.   Кўрилганлиги: 1785
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/viloyat-hokimining-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.