Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 14 январдаги (01-14-28-сон) ва 31 мартдаги (01-14-413-сон) экспертиза хулосалари ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2021 йил 29 декабрдаги ва 2022 йил 18 мартдаги йиғилиш баённомаларини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш бешинчи сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Қуйидагилар:

Оқдарё туманидаги аҳоли пунктларининг номлари 1-иловага мувофиқ ўзгартирилсин. Самарқанд туманидаги аҳоли пунктларининг номлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси (И.Жабборов), вилоят Статистика бошқармаси (Д.Мусинов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Б.Умаров), Оқдарё (Ш.Қудратов) ва Самарқанд туманлари ҳокимликлари (С.Усмонов) мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган аҳоли пунктлари номларини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
  2. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Р.Маматов), Оқдарё (Ш.Қудратов) ва Самарқанд туманлари ҳокимликлари (С.Усмонов) номланган аҳоли пунктларига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
  3. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Б.Умаров), вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Ҳамидов), Оқдарё (Ш.Қудратов) ва Самарқанд туманлари ҳокимликлари (С.Усмонов) биргаликда номланган аҳоли пунктларига белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа ва кўрсаткич белгиларини ўрнатилишини таъминласин.
  4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталарида чоп этилишини ҳамда Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.

6.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Джуракулов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.

 

 

 

Кенгаш раиси                                                              Э. Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «13» июнь  VI-65-121-7-0-K/22

Қарорни юклаб олиш (PDF 1.93 МБ)


Охирги ўзгариш: 18/06/2022 10:39.   Кўрилганлиги: 577
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyatidagi-ayrim-aholi-punktlarini-nomlash-va-qayta-nomlash-togrisida36

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.