Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 9-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 5 апрель ва 2021 йил 8 апрелдаги экспертиза хулосалари ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2020 йил 28 декабрдаги 19-19/232-сонли ва 2021 йил 26 мартдаги 12-12/78-сонли йиғилиш баённомаларини инобатга олиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI чақириқ, XXXI сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Нуробод ва Нарпай туманларидаги айрим аҳоли пунктлари номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (А.Умаров), вилоят Статистика бошқармаси (Т.Сидиқов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Ш.Рўзиқулов), Нуробод (Ф.Зоиров) ва Нарпай туманлари ҳокимликлари (Ш.Рахмонов) мазкур қарорга мувофиқ номланган аҳоли пунктлари номларини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
  3. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ш.Рахмонов), Нуробод (Ф.Зоиров) ва Нарпай туманлари ҳокимликлари (Ш.Рахмонов) номланган аҳоли пунктларига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
  4. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Ш.Рўзиқулов), вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Ҳамидов), Нуробод (Ф.Зоиров) ва Нарпай туманлари ҳокимликлари (Ш.Рахмонов) биргаликда номланган аҳоли пунктларига белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа ва кўрсаткич белгиларини ўрнатилишини таъминласин.
  5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (А.Анваров) мазкур қарорни Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ўрнатилган тартибда эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

6.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Джуракулов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.

 

 

 

Кенгаш раиси                                                              Э. Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 19 май 227/31-Vl-Қ - сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 1,6 МБ)


Охирги ўзгариш: 24/05/2021 17:29.   Кўрилганлиги: 872
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyatidagi-ayrim-aholi-punktlarini-nomlash-togrisida1

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.