Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида кўчма савдони амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида

Самарқанд вилоятида кўчма савдони амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПФ–5564-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 9 январдаги (02/1-35-сон) топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда кўчма савдо учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида

 

                                                                                   ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Қуйидагилар:

Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) 1-иловага мувофиқ;

“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - “YERELEKTRON” ААТ)га уланадиган бошқарма ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. 2020 йил 15 апрелдан бошлаб:

кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларининг “YER AUKSION” электрон савдо майдонида (кейинги ўринларда – “YER AUKSION” ЭСМ) электрон рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилиши;

кўчма савдо жойи электрон аукцион орқали “YER AUKSION” ЭСМ жойлашув схемалари доирасида сотилиши таъминлансин.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Ураков, А.Шукуров), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари Низом талабларига риоя этилиши юзасидан ўрнатилган тартибда назорат олиб борсин.
  2. Вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Б.Назаров), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (С.Ҳакимов), вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси (Ш.Рўзиқулов) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда:

шаҳар ва туманлар ҳудудида савдо ўринларини кўрсатган ҳолда кўчма савдо объектларининг жойлашув схемаларини тузиш;

жойлашув схемасига мувофиқ кўчма савдо объекти жойлашган ер майдонини “YER AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқариш;

кўчма савдо объектларини жойлаштириш бўйича таклиф келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида таклиф этилган ер участкасини “YER AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилишини таъминлаш;

рўйхатга олиш йиғимлари учун ҳисоб-китоб қилиш ҳамда пул маблағларини қайтариш;

тадбиркорлик субъектларига кўчма савдо объекти рўйхатга олинганини тасдиқловчи QR-код (матрица-штрих код) қўйилган электрон ҳужжатни реал вақт режимида юбориш вазифалари топширилсин.

  1. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Ахмедов) кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар реестрини белгиланган тартибда юритилишини ҳамда Низом талабларига риоя қилиниши бўйича мониторинг олиб борилишини таъминласин.
  2. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Ш.Юлдашев)га шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда Низомнинг мазмун ва моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш ҳамда уларни кўчма савдони амалга оширишга жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
  3. Белгилансинки, кўчма савдо объектларининг жойлар сони кўрсатилган ҳолдаги жойлашув схемаларини келишиш, қатъий электрон шаклда, “YERELEKTRON” ААТ орқали унга ер участкалари бўйича маълумотлар киритилганидан сўнг уч иш кунида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
  4. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори тўғрисида”ги 205-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  5. Шаҳар ва туман ҳокимликлари манфаатдор бошқарма ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган меъёрий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  6. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий
    веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
  7. Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (М.Ибодуллаев), вилоят телевидениеси (М.Ихтиёров), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Б.Рахманов)га мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

                                         Вилоят ҳокими                                                            Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 24 март 39 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 7.06 МБ)

 


Охирги ўзгариш: 23/02/2021 15:43.   Кўрилганлиги: 1413
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyatida-kochma-savdoni-amalga-oshirishni-tartibga-solish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.