Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланган:

     тармоқлар, ҳудудлар ва турли хусусийлаштириш шакллари бўйича муттасил янгиланиб турувчи маълумотлар базасини ҳамда хусусийлаштирилган объектлар реестрини, шунингдек, давлат активлари реестрини шакллантириш;
       хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, бунинг асосида фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш ётган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлаш;
     илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш ётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлаш;
      янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлаш;
   Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун республикамизда ишлаётган катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;
    банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ва янги инвесторларни жалб этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда иштирок этиш;
      давлат активларини бошқариш, давлат улушига эга бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятини мониторинг қилиш ва таҳлил этиш, уларда корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва методларини жорий этиш, шунингдек, давлат активларини хусусий мулкдорларга, шу жумладан, «ноль» харид қиймати бўйича сотишнинг очиқ-ойдинлиги ва шаффофлигини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
     монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш, рақобатни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, баҳолаш, риэлторлик ва биржа фаолиятини лицензиялаш, реклама бозорини тартибга солиш;
кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассислар, шу жумладан, идоравий тузилмалар раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг иш шакллари ва услубларини такомиллаштириш, зиммасига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш

Охирги ўзгариш: 18/05/2017 16:22.   Кўрилганлиги: 3685
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/tasks_and_duties_of_departments/xususiylashtirish-monopoliyadan-chiqarish-va-raqobatni-rivojlantirish-davlat-qomitasi-samarqand-viloyati-hududiy-boshqarmasi-vazifalari-va-funktsiyalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.