Самарқанд вилояти ҳокимлиги
w w w . s a m a r k a n d . u z
Стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг вазифа ва функциялари
Стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг вазифа ва функциялари
Қуйидагилар«Ўзстандарт» агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрологиятўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»,«Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамдатехник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология,сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқийҳужжатлар амалда бажарилишини таъминлаш;
- стандартлаштириш, метрология,сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш, халқаро стандартларни, шу жумладансифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотларсифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлатсиёсатини амалга ошириш;
- стандартлаштириш,ўлчовлар ягоналиги, сертификатлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини варивожлантирилишини, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишни, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро тизимлар вахорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги ва сифати, ўлчовларишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш талабларига риояэтилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашчора-тадбирларини амалга ошириш;
- стандартлаштириш, метрологиясертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнингмалакасини ошириш ишларини ташкил этиш.
- аккредитация қилишнинг миллийтизимини ташкил этиш, унинг фаолият юритиши ва уни ривожлантириш;
- юридик шахсларни аккредитация қилиштўғрисида қарор қабул қилишда холислик ва одилликни таъминлаш.
«Ўзстандарт»агентлиги ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалгаоширади:
а) «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрологиятўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»,«Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамдатехник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология,сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқийҳужжатлар амалда бажарилишини таъминлаш соҳасида:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига техникжиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат вахўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган техник регламентларни ишлабчиқиш дастури лойиҳалари бўйича умумлашган таклифлар киритади;
- ўз ваколати доирасида, давлат ва хўжалик бошқарувиорганларининг умумий ва махсус регламентларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятинимувофиқлаштиради ва ташкил этади;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумийтехник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш,шунингдек ушбу регламентларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
- ўз ваколати доирасида умумий ва махсус техникрегламентларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида нормативҳужжатлар давлат фондини шакллантиради;
- маҳсулотларга ва уларга ўзгартиришларгастандартларни, шунингдек стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш вааккредитация қилиш бўйича нормалар ва қоидаларни давлат рўйхатидан ўтказади;
- бир турдаги маҳсулотлар учун норматив ҳужжатларниишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашади, уларгаилмий-методик раҳбарликни таъминлайди;
- сертификатлаштириш ва юклаш-туширишдан олдининспекция ўтказиш соҳасидаги юридик шахсларни белгиланган тартибда аккредитацияқилади, юридик шахсларнинг синов, ўлчов, таҳлилий, калибрлаш ва текширишлабораторияларини аттестациядан ўтказади ва аккредитация қилади;
- халқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликниривожлантиради;
- Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги шартномалар ёкибитимларга мувофиқ халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни, хорижиймамлакатларнинг миллий стандартларини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилади.
б) стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш,халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаростандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлилигиниошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида:
- стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш,аккредитация қилиш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этишмасалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ўз ваколатларидоирасида раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
- янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдагиқонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
- илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
- стандартлаштириш, метрология сертификатлаштириш вааккредитация қилишни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни, концепцияларни,истиқболли дастурларни ишлаб чиқади;
- Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасинишакллантиради ва ривожлантиради, миллий эталонларни халқаро эталонлар билансолиштиради;
- фаолият йўналишлари бўйича давлат ёки хўжаликбошқаруви органлари ҳузурида ташкил этиладиган Стандартлаштириш бўйича тармоқтехника қўмитаси тўғрисидаги Низомни ҳамда унинг ишларини ташкил этишРегламентини тасдиқлайди, уларга мувофиқ стандартлаштириш бўйича тармоқ техникақўмиталари томонидан, амалдаги стандартлардаги талаблар даражасидан пастбўлмаган янги талаблар жорий этилишини таъминлаш шартларига риоя этган ҳолда,Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ва ташкилотлар стандартлари ишлабчиқилади;
- давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг,стандартлаштириш бўйича тармоқ техника қўмиталарининг, ташкилотлар ва хусусийтадбиркорларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқаруви органлари,стандартлаштириш бўйича техника қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикасидавлат стандартларини, ташкилотлар стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўрибчиқишнинг ҳар йилги жадвалини тасдиқлайди;
- амалдаги стандартларни, махсус техник регламентларниқайта кўриб чиқади ҳамда маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ва сифатинитаъминламайдиган, шунингдек қонунчилик талабларига зид бўлган стандартларнинг,махсус техник регламентларни бекор қилиш, амал қилишини чеклаш тўғрисида давлатёки хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлар томониданбажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.
- Ўзбекистон Республикаси аккредитация қилиш миллийтизимининг фаолият кўрсатишини таъминлайди;
- аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳноманибелгиланган тартибда расмийлаштиради, тасдиқлайди, амал қилишини тўхтатиб туради,тўхтатади ва уни бекор қилади;
- маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини,хизматларни, менежмент тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш, ўлчаш васинаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш, ўлчашларни бажаришметодикаларини ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказишқоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
- брошюралар, журналлар нашр этади, оммавий ахборотвоситаларида ёки расмий веб-сайтда аккредитация қилиш масалаларига оидмаълумотларни эълон қилади;
- доимий равишда халқаро амалиётни ўрганиб боради,унинг натижалари бўйича аккредитация қилишнинг илғор усулларини жорий этишгадоир таклифлар киритади;
- мувофиқликни баҳолашнинг ягона қоидалари ватартиб-тамойилларини қўллайди;
- аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолашорганларининг хизматларидан фойдаланишга тўсиқлар яратилишига ва уларўртасидаги рақобатни чеклашга йўл қўймайди.
в) стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириштизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ушбу соҳалардаги илмий-техникаахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишни, шунингдек уларнинг халқаро,давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билануйғунлаштирилишини таъминлаш борасида:
- республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйичаолиб келинаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш, чет мамлакатларнингсертификатлаштириш бўйича ишлари натижаларини эътироф этиш ишларини ташкилэтади;
- ўз ваколатлари доирасида стандартлаштириш,метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида нормативҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва рўйхатдан ўтказади;
- штрихли кодлаштиришни жорий этиш сиёсатини амалгаоширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган товарларнинг Давлатреестрини юритади;
- манфаатдор шахсларни маҳсулотларни, синов ва ўлчовусулларини стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича нормативҳужжатлар билан таъминлайди, шунингдек мазкур соҳалардаги ютуқларнингилмий-техник тарғиботини амалга оширади;
- ўзига берилган ваколатлар доирасида халқаро,давлатлараро ва миллий норматив ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборотбазасини яратади;
- стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш,аккредитация қилиш ва ўлчовлар ягоналигини таъминлаш ишларини амалга оширишнингумумий қоидаларини белгилайди;
- Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланишишарт бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатини ва ЎзбекистонРеспубликасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижалариниЎзбекистон Республикасида эътироф этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидабелгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
- эталонларни сақлайди, қўллайди ҳамда ўлчамлармиқдорларини беради;
- сертификатлаштирилган маҳсулотлар, хизматлар,ходимлар, менежмент тизимлари, ўлчаш воситалари, синаш воситалари ва ўлчашларнибажариш методикалари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, аккредитация қилинганмувофиқликни баҳолаш органлари давлат реестрларини юритади;
г) кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишишларини ташкил этиш борасида стандартлаштириш, метрология сертификатлаштиришва аккредитация қилиш соҳасидаги илмий ва муҳандис-техник кадрларни ўқитишниамалга оширади;
д) маҳсулотлар, ишлар, хизматлар хавфсизлиги васифати, ўлчовлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишталабларига риоя этилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишинитаъминлаш борасида:
- ўз ваколатлари доирасида маҳсулот сифати вахавфсизлиги бўйича мажбурий талабларни белгилайди ҳамда ушбу талабларга риояэтилишини назорат қилади;
- стандартларга риоя қилиш, ўлчовлар ва сертификатлашқоидаларининг ягоналигини таъминлаш масалалари бўйича назорат органлари биланўзаро ҳамкорлик қилади;
- норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини,ўлчовларнинг ягоналиги ва ишончлилиги, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларитаъминланишини ташкил этади ва бу борада давлат назоратини амалга оширади;
- давлат метрология назоратини амалга оширади.
«Ўзстандарт» агентлиги ўзига юкланган вазифаларва функцияларни бевосита, шунингдек ўз ҳудудий бошқармалари, ўзига қарашлиорганлар ва муассасалар орқали амалга оширади.
Охирги ўзгариш: 23/03/2016 10:23.
Кўрилганлиги: 3752
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/tasks_and_duties_of_departments/standartlashtirish-va-metrologiya-boshqarmasining-vazifa-va-funktsiyalari