Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- вилоят ҳудудида соғликни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
- фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;
- аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил килиш, тасарруфидаги ҳудудда оналик ва болаликни мухофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;
- тасарруфидаги даволаш–профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
- профилактик соғликни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;
- соғликни сақлашни бошкаришнинг барча босқичида ахолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустаҳкамлаш;
- бозор тамойиллари ва механизимларини жорий этиш, мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни таъминлаш;
- соғликни сақлаш соҳасини техник қайта жиҳозлаш ва унинг моддий базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташхис қўйиш, беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техник воситаларини жорий этиш;
- тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- хусусий турдаги соғликни сақлаш тизимларини фаолиятини ривожлантиришга ва ташкил қилишга кўмаклашиш;
- хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари маблағларини соғликни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.