Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси Самарқанд вилоятида гидрометеорология соҳасидаги масалаларни ҳал этиш бўйича махсус ваколатга эга давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Гидрометеорология бошқармаси вазифаларига гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш, об – ҳаво, дарёлар сувлилиги, иқлим ўзгаришининг қисқа ва узоқмуддатли прогнозланишини яхшилаш.
Зарафшон дарё ҳавзалари ва уларни ташкил этувчиларидаги гидрологик объектларнинг сув режимини кузатиш ишлари олиб борилади. Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси Самарқанд вилоятида барча ҳудудлари бўйича гидрометеорологик ва агрометеорологик кузатувларни амалга оширади. Самгидромет жавобгарлиги зонасида узоқмуддатли кузатувлар ўтказувчи станциялар жойлашган.
Фойдаланувчиларни гидрометеорологик маълумотлар ва улар асосида тайёрланган прогностик ва таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш гидрометеорологик мониторингнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади.
Самгидромет таркибига атроф муҳит ахволини кузатиш бўйича 4 кузатув пунктлари, 4 метеорологик кузатув станция, 3 агрометеорологик кузатув пунктлари, 22 гидрологик кузатув пунктлари ва 1 метеорологик радиолокатор киради.
Самарқанд вилоят ҳудудида 1929 йилдан бошлаб метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик кузатувлар ўтказилади. Сув объектлари, ҳаво, тупроқ шароитини экологик кузатиш ишлари эса 1972 йилдан бери ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.