Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси акциядорлик жамияти 1994 йилиапрель ойида Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган ва ҳозирги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо майдончаси, ҳамда МДҲ мамлакатлари ичида изчил ривожланаётган хомашё биржаси ҳисобланади.
Биржа фаолияти мақсади ва предмети
Биржа фаолияти мақсади вапредмети ўрнатилган қоидаларасосида олдиндан маълум бўлган жойда ва вақтда, очиқ савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш йўлибилан биржа товарлари билан савдо қилишга зарурий шароитларни яратишдир. Биржасавдоларини ташкил қилиш вааниқланган ҳақиқий талаб ва таклифнисбати асосида биржа товарлари нархларини шакллантириш йўли билан биржа товарлар бозоринияратишдир.
Иш тартиби
Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси душанбадан жума кунигача соат 9:00дан 18:00 гача ишлайди. Тушлик танаффус соат 13:00 дан 14:00 гача. Кун давомидаиккита биржа савдо сессиялари ўтказилади: эрталабки ва кечки. Қолган савдо платформалариҳафтада7 кун 24 соат мобайнида иш юритишади.
Таркибий тузилма
Юқориорган – ЎзРТХБ акциядорларининг Умумий мажлиси
Бошқаруворгани – ЎзРТХБ Кузатув кенгаши
Ижрочи орган – ЎзРТХБ Бошқармаси
“ЎзРТХБ” АЖбиржа савдолари очиқ-ойдинлик,ошкоралик ва мижозларга тенг рақобат шароитларни яратиб бериш тамойиллари асосларидаолиб борилади. Биржа савдоси қоидаларига биноан барча савдо иштирокчилари уларнингмақоми -республика резиденти ёки норезидентлигидан қатъий назар тенг хақ-хуқуқларга эгадирлар.
“ЎзРТХБ” АЖ миллий ва хорижий компанияларни республикада ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли товарактивлари, шу жумладан қора варангли металлар, нефть маҳсулотлари,пахта толаси, минерал ўғитлар,шакар, буғдойуни, дон ва бошқалар билан тенг хуқуқлик асосида тъаминлашдамуҳим ўринтутади.
Биржа Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган. Биржа кўптармоқлисавдо инфратузилмасига эга. Унинг таркибий тузилмасига республикамизнинг барчавилоятларининг марказларидажойлашган 13-филиаллари киради. Шунингдек, ҳозирги кунда мижозларга 100-дан зиёд савдомайдончалари ва 700-брокерлик идоралари биржа хизматларини кўрсатиб келишмоқдалар.
Технологиялар
Биржада 4- савдо платформалари фаолият юргазади:
Биржа савдолари
Биржасавдолари электрон тизими асосида олиб борилади. Савдоларга тизимли равишда биртурдаги стандарт хусусиятга эга, бошқа ишлаб чиқарувчи товарлари ёки бошқа товарлар партияси биланўзаро алмашувчи товарлар қўйилади.
Биржа савдосининг асосий афзалликлари қуйидагилар:
• юқори малакали савдо ходимларихизматидан фойдаланиш имконияти;
• воситачи-брокерларни танлаб олиш имконияти;
• ҳаражатларниоширмасдан савдо ҳажминикўпайтириш;
• битимларни бажарилишини кафолатланганлиги;
• брокерлар идораси орқалисавдо операцияларни амалга оширишдашу хизматларига маълум бир фоизига тенг миқдорда тўлов ўтказиш имконияти;
• савдо операцияларнинг тезкорлиги;
• барча савдо иштирокчилари учун корхона ҳажми, бирор тармоқ ёки идорага мансублиги, ҳудудий жойилашувидан қатъий назар тенгликни таъминланганлиги;
• бозорнинг юқоридаражада ликвидлиги;
• битимларни амалга оширишда операцион ҳаражатларни камлиги;
• савдоларда кўплаб харидорлар/сотувчиларнинг иштироки ҳисобига шаклланган кучлирақобатасосида оптимал бозор баҳосинианиқлашимконияти.
Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи брокерлик жойини ўрнатилган тартибда олган биржааъзоларига берилади.
Биржа савдолари платформасида фақатгина биржа товарлари савдога чиқарилади. “Биржа товари”тушунчасига - ўз сифати, тузилиши билан бир турдаги хусусиятга эга бўлган, ўзининг асосийва аниқловчипараметрлари билан худди шундай бошқа ишлаб чиқарувчининг ёки бошқа партиядаги товар биланўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга бўлган товар киради ва у доимий равишдасавдоларга чиқарилишишарт.
ЎзРТХБ савдолари ҳар куни, шанба ваякшанбадан ташқари,Тошкент вақтибилан 9:30 дан 17:00 гача ўтказилади. Ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи маҳаллий ва хорижийиштирокчиларга қулайшарт-шароитлар яратиш мақсадида2005 йили 4-мартдан бошлаб ЎзРТХБда валюта савдо майдончаси ишга туширилган, у ерда биржа савдоларигаэркин айрбошланадиган валютада қўйиладиган ҳар қанча миқдордаги юқори ликвидлик маҳсулотларни сотиб олиш имкоияти бор.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмаркасавдо товарларига хусусиятларидан қатъий назар, фуқаролик муомаласида бўлган товарлар, шужумладан, индивидуал хусусиятга эга бўлган ва савдоларга мунтазам равишда чиқарилмайдиган ёкикамдан-кам чиқариладигантоварлар киради.
Савдолар интернет орқалиреал вақтрежимида олиб борилади, савдо бўйича ҳисоб-китоблар ҳам он-лайн режимида амалга оширилади.
Тизимнинг афзалликлари:
Вақттежамкорлиги – савдо тизимида рўйхатдан ўтиш жараёнининг соддалиги;
Савдоларга кечаю кундуз кира олиш;
Маблағтежамкорлиги – реклама хизматлари учун қўшимча маблағ талаб этилмайди;
Воситачилар сонини минимал даражадалиги;
Электрон харидлар
Электронхаридлар давлат ва корпоратив ҳаридлар бўйича бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган аукционсавдолардан ташкил топган.
Электрон савдолар Ўзбекистон бўйлаб интернет орқали реал вақт режимида олиб борилади.
Давлат харидлари буюртмачиларига 20 мингдан зиёд бюджет ташкилотлари киради.
Корпоратив харидлар буюртмачиларига 3 мингдан зиёд табиий монополиясубъектлари, давлат унитар корхоналар ва устав жамғармасида 50% дан ортиққисми давлатга тегишли бўлган хўжаликкорхоналари киради.
Электрон каталог
Электронкаталог - давлат харидларини амалга ошириш усули бўлиб, унда буюртмачитизимлаштирилган электрон каталогдан етказиб берувчилар томониданжойлаштирилган товарни танлайди. Электрон каталог биржанинг махсус ахборотпорталида етказиб берувчилар томонидан буюртмачиларга йўналтирилгантаклифлардан шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.