Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдафуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар,ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш,пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш;
пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмдамолиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш;
тизимли асосда пенсиялар тайинлаш ва уларниқайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш,фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадлифойдаланилишини таъминлаш;
меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигиоқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларнидаъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибдаундириб олишни ташкил этиш;
тиббий-меҳнат экспертизаси хизматларифаолиятини ташкил этиш.
Жамғарма ўзига юкланган вазифаларгамувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Жамғарманинг даромадлари бўйича:
Жамғарма маблағлари бўйича мажбурийтўловлар, бадаллардан маблағларни ҳамда бошқа тўловларни ЎзбекистонРеспубликаси Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги (кейинги ўринларда Ғазначиликдеб юритилади) ҳисоб рақамига жамлайди ҳамда пенсиялар, ижтимоий нафақалар,компенсация ва бошқа тўловларга харажатларни молиялаштиришни таъминлайди;
ҳар йили манфаатдор вазирликлар ва идораларбилан биргаликда Жамғарма даромадлари тушумлар прогнозини ишлаб чиқади;
давлат ижтимоий суғуртаси тизиминингбарқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларишлаб чиқиш мақсадида Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўртача ва узоқмуддатли прогнозларини тайёрлайди;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотитўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқмеҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайлитайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмонийшахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади;
бадаллар ва бошқа тўловлар тушиши ҳисобиниолиб боради, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти биланшуғулланувчи шахсларнинг ҳамда деҳқон хўжаликлари аъзоларининг меҳнатдафтарчаларини белгиланган тартибда юритади ва сақлайди;
б) пенсиялар ва ижтимоий нафақаларнитайинлаш ҳамда қайта ҳисоблаб чиқиш бўйича:
пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлашва қайта ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган тақдимномалар, аризалар ва бошқаҳужжатларни қабул қилади, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштиради;
пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлашучун юридик шахслар ва фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнибелгиланган тартибда тайёрлайди, кўриб чиқади ва текширади;
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимларидапенсиялар тайинлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этади;
зарур тарзда расмийлаштирган ҳужжатларгамувофиқ ва пенсиялар тайинлаш бўйича комиссиялар қарорлари асосида қонунҳужжатларида белгиланган тартибда пенсияларни тайинлайди ва уларни қайтаҳисоблаб чиқади;
пенсионерларнинг пенсия ишларини ва ижтимоийнафақа олувчи шахсларнинг ишларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаҳужжатларни расмийлаштиради, пенсионерларга пенсия гувоҳномалари беради;
пенсиялар ва ижтимоий нафақалар тайинлашучун ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибигариоя этилишини назорат қилади;
ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар вадеҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тақдим этилган пенсиялар, Давлат ижтимоийсуғуртаси бўйича нафақалар олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ишончлилигинитекширади;
в) пенсиялар, ижтимоий нафақалар,компенсация ва бошқа тўловларга харажатларни амалга ошириш бўйича:
пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни ҳисоблабчиқиш бўйича операцияларни амалга оширади, ишламайдиган пенсионерларга алоқаташкилотлари ва банклар орқали, ишлайдиган пенсионерларга эса - ташкилотларорқали пенсиялар ва ижтимоий нафақалар тўлаш юзасидан топшириқларнирасмийлаштиради ва беради;
алоқа ташкилотлари, банклар томониданпенсиялар ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилиши ҳамдатўланиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятибилан шуғулланувчи шахсларга, шунингдек деҳқон хўжаликлари аъзоларига - улартомонидан ижтимоий суғурта бўйича бадаллар тўланган тақдирда, чақалоқтуғилганда бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақаларини ҳисоблайди ватўлайди;
ташкилотларнинг ишлайдиган пенсионерларгапенсиялар, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга,ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўлов, Чернобиль ҳалокатиоқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация тўловларини ва қонун ҳужжатлариданазарда тутилган бошқа тўловларга харажатларини молиялаштиради;
г) фуқароларнинг пенсия таъминоти биланбоғлиқ бошқа масалалар бўйича:
оммавий ахборот воситалари ёрдамидареспублика аҳолисини фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича хабардорқилади;
белгиланган тартибда тайинланган шахсийпенсиялар тўланишини ташкил этади;
имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиганишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатлариниқўллаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзароҳамкорлик қилади, имтиёзли пенсияларни такомиллаштириш ва тартибга солиш бўйичатаклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
фуқароларнинг мурожаатларини қонунҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, фуқароларни қабул қилади;
"Ўзбекистон почтаси" очиқакциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг бўлинмаларидапенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа тўловларнингтўлиқ ва ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боради ва текширади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалариниишлаб чиқишда қатнашади, фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйичазамонавий назарий ишланмаларни ва хорижий тажрибани ўрганади;
Жамғарманинг маблағларини олувчилар,пенсиялар ҳамда Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаштўғрисидаги ахборотни ишлаб чиқишда қатнашади ва автоматлаштирилган тизимдақайта ишлашни жорий этади;
пенсия таъминоти масалалари бўйича давлаторганлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалаларбўйича қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради;
пенсия таъминоти масалалари ва Жамғарманингваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш вауларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;
д) Жамғарманинг ваколатига кирадиган бошқамасалалар бўйича:
Республика тиббий-ижтимоий экспертизаинспекцияси, бош, туманлараро, туман, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнатэксперт комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади;
Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалаларбўйича эътироз-даъво ишлари олиб борилишини ташкил этади ва амалга оширади.
Жамғарма ўзига юкланган вазифалар вафункцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйичаахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўрашва олиш;
ўз ваколатлари доирасида Жамғарманингвазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган идоравий норматив-ҳуқуқийҳужжатларни ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлармиқдорларини белгилаш, шунингдек пенсия таъминотига тегишли бўлган бошқамасалалар бўйича таклифлар киритиш;
Жамғарма ваколатига кирадиган масалаларбўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.