Қуйидагилар бўлимнинг асосийвазифалари ҳисобланади:
- электр энергияси, иссиқликэнергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилиниши вакўмирдан фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
- электр энергияси, иссиқликэнергиясини ишлаб чиқарилишда, узатишда, истеъмол қилишда ва кўмирданфойдаланишда ҳавфсизлик таъминланишига йўналтирилган олдини олишчора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш.
Бўлим ўзига юклатилганвазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) белгиланган тартибдақуйидагиларни текширади:
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига,энергияни ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасидагинорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қоидаларга риоя этилиши;
- энергия истеъмолчилари томонидан электр,иссиқлик энергияси ва кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда уларнисарфлаш нормаларига риоя этилиши, электр, иссиқлик энергияси ва кўмирданфойдаланиш бўйича кўрсатмалар ва йўриқнома ҳужжатларига улар томонидан риояэтилиши;
- истеъмолчиларнинг электр ваиссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларининг техник ҳолати, электр станциялари,ёрдамчи станциялар ва тармоқларда техникадан фойдаланиш ва техника ҳавфсизлигиқоидаларига риоя этилиши;
- электр станциялари, тармоқлар ваёрдамчи станциялар қураётган қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан белгилангантехнология талабларининг улар томонидан таъминланиши юзасидан нормалар вақоидалар талабларига риоя этилиши;
- назорат остидаги энергия истеъмолқилувчи объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши ва уларни техника биланқайта жиҳозлаш лойиҳаларининг энергия ва кўмирдан оқилона ва самаралифойдаланиш талабларига мувофиқлиги;
-назорат остидаги объектларнинг энергия истеъмол қилувчи қурилмаларидарежим-созлаш ишлари бажарилишининг сифати;
-электр ва иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисоби юритилишининг ҳолати, шунингдекэлектр қурилмаларни ҳудудийэлектр тармоқлари корхоналари тармоқларига улашнинг техник шартлари истеъмолчилартомонидан бажарилиши;
-корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ишлаб турган ва фойдаланишгатопширилаётган, шунингдек реконструкция қилинаётган ҳамдазамонавийлаштирилаётган кўп энергия талаб қиладиган қурилмалар ваасбоб-ускуналарнинг баланс энергетика синовлари ўтказилиши;
- электр энергияси ва кўмир ишлабчиқариш, уларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш балансларига риоя этилиши;
- электр энергиясиистеъмолчиларининг электр қурилмаларида реактив қувват компенсациясининг мақбулдаражаси таъминланиши;
-лицензиатлартомонидан ягона электр энергетика тизимига уланадиган турғун электрстанцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича тузилган лицензионкелишувларнинг, ҳамда энергетика текширувлари ва экспертизаларини ўтказишталаблари ва шартларига риоя этилиши;
- аввал ўтказилган текширувларнатижасига кўра берилган ёзма кўрсатмаларнинг ўз вақтида бажарилиши;
б) қуйидагиларда қатнашади:
- электр энергетика тармоғини вакўмир саноатини ривожлантиришнинг концепциялари ва миллий дастурларини ишлабчиқиш, шунингдек энергияни тежайдиган тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларниамалга ошириш;
- лойиҳалар экпертизаси ва янгиданқурилган ва реконструкция қилинган объектларни электр энергияси ишлаб чиқариш,узатиш ва истеъмол қилиш ҳавфисизлигини таъминлаш юзасидан фойдаланишга қабулқилиб олиш ишлари, шунингдек истеъмол объектларининг энергия таъминотилойиҳаларини уларнинг ишончлилиги, ҳавфсизлиги ва техник шартларгамувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда келишади;
- электр энергиясини истеъмолчиларгаберишда электр энергияси сарфи нормативларини ишлаб чиқиш;
- назорат остидаги корхоналар ваобъектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссиялари таркибида қатнашиш;
- назорат остидаги объектлардагибахтсиз ҳодисалар ва ҳалокатларни текшириш:
в) белгиланган тартибда:
- назорат остидаги объектларходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларнинг бехатар олиб борилиши вамехнат муҳофазаси таъминланиши масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириштартибини белгилайди;
- энергия ишлаб чиқариш, узатиш ваистеъмол қилиш ҳамда кўмирдан фойдаланиш юзасидан техник талабларни белгилайди;
- ягона электр энергетика тизимигауланган турғун электр станцияларида электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича берилганлицензия шартлари бажарилишини назорат қилади;
- инспекция томонидан тузилганлицензион келишувларни ягона электр энергетика тизимига уланадиган турғунэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришда, ҳамда энергетикатекширувлари ва экспертизаларини ўтказишда лицензион талаблар ва шартларқисмида бажарилиши ва лицензиянинг амал қилишини вақтинча ёки бутунлайтўхтатиш, лицензияни бекор қилиш ҳақида таклифлар беради;
- “Ўздавэнергоназорат” инспекцияситомонидан тегишли фаолиятни амалга ошириш учун берилган махсусрухсатномаларнинг шартларига риоя этилиши, рухсатномаларнинг талаблари вашартлари бузилганлиги учун “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига рухсатномаларнингамал қилиши вақтинча ёки умуман тўхталиши ёки уларнинг бекор қилиниши ҳақидатаклифлар киритади;
- белгиланган тартибда вамуддатларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоятКомиссиясига мувофиқлаштирувчи текширувлар режасининг лойиҳасини тақдим этади;
- вилоят даражасида “В” коди бўйичахўжалик юритувчи субъектларнинг ва “Ўзбекэнерго” ДАК объектларининг текширувиўтказилишини мувофиқлаштиради;
- вилоят Комиссиясиданмувофиқлаштирувчи текширувларнинг тасдиқланган режасини олади;
- тасдиқланган текширувлар режасигаасосан хўжалик юритувчи субъектларда текширувларни ташкил этади ва ўтказади;
- назорат тартибидаги текширувларниўтказади;
- ҳудудий электр тармоқларикорхоналарида “Ҳавфсизлик техникаси” кунларида қатнашади;
- энергия истеъмолчилари орасидакенг ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида, улар билан семинар ваучрашувлар ўтказади;
- бўлимга келиб тушган мурожаатларга асосан ХТ бўйича билим синовкомиссияларида иштирок этади;
- бўлим ходимларини билим савиясинива малакасини ошириш мақсадида техник ўқувлар ўтказади;
- ҳудудий электр тармоқларикорхоналари ходимлари билан биргаликда электр тармоқларга ноқонунийуланишларни, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланишларни аниқлашбўйича ўрганишлар ўтказади;
“Ўздавэнергоназорат”инспекциясига юклатилган вазифалар ва функциялар бевосита бўлим орқалибелгиланган тартибда ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.