Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Ўзагросуғурта”нинг Самарқанд вилоят дирекциясининг вазифалари ва функциялари

“Ўзагросуғурта”нинг Самарқанд вилоят дирекциясининг вазифалари ва функциялари

Жамият миссияси:

Қулай ва эҳтиёжларни қондира оладиган суғурта маҳсулотларинитақдим этиш орқали фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш;

Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сифатли суғурта ҳимоясинитаъминлаш ва агросаноат соҳасининг ривожланишига кўмаклашиш;

Давлат ва хусусий секторни ишончли суғурта ҳимояси билантаъминлаш, корпоратив ва индивидуал мижозларни кенг қамровли суғурта хизматларибилан таъминлашда ва мулкий манфаатларини ҳимоя қилишда юқори савияда хизматкўрсатиш орқали  мамлакатимизда суғурта маданиятини ривожлантириш;

Сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш орқали ҳар бир мижознихавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш.

“Ўзагросуғурта” АЖ универсал суғурта компанияларидан бири бўлиб,барча турдаги юридик ва жисмоний шахсларга 100 дан ортиқ суғурта хизматлариникўрсатиб келмоқда.

Суғурта хизматларини қулай ва тезкор тақдим этилишини таъминлашмақсадида жамият бутун Республика бўйлаб 200 дан ортиқ ҳудудий бўлинмалар ва491 та агентлик шахобчаларига эга. Бу Республиканинг нафақат йирик шаҳарларида,балки энг чекка ҳудудларида яшовчи ва фаолият юритувчилар учун сифатли суғуртахизматларидан фойдаланиш учун катта қулайлик демакдир. 2014 йил якунига кўражамиятда юридик ва жисмоний агентлар сони 2142 тага етди.

Ҳозирги кунда жамият республиканинг барча қишлоқ ҳудудларидафаолият олиб борувчи суғурта инфратузилмасига ва Ўзбекистон РеспубликасиСуғурта бозорида йиғилган мукофотлар бўйича 19,3 %дан ортиқ, тузилганшартномалар сони бўйича 66,6%, тўланган суғурта товонлари бўйича 22,0 % улушгаэга бўлган йирик суғурта жамияти ҳисобланади.

2014 йил якунига кўра жамият активлари 111,4 млрд сўм, суғуртазаҳиралари 58,5 млрд сўм, суғурта мукофотлари тушуми 81,3 млрд сўм ва тўлангансуғурта товонлари ҳажми 15,2 млрд, сўмни ташкил этади.

Жамият доимий равишда мижозлар талабларини ўрганиб, таклифэтилаётган суғурта турлари содда ва қулай бўлишига катта эътибор қаратади.Мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб бориши натижасидажамиятга бўлган ишонч мустаҳкамланиб, унинг мижозлари сони йилдан-йилга ортиббормоқда.

Жамият мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун доимий равишда ўзходимларини малакасини ошириб боришга катта эътибор беради.


Киритилган вақти: 23/03/2016 11:21.   Кўрилганлиги: 2644
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/tasks_and_duties_of_departments/ozagrosugurtaning-samarqand-viloyat-direktsiyasining-vazifalari-va-funktsiyalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.