Иқтисодиёт бош бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
• ҳудудни ривожлантириш ва демократик қайта ўзгартиришлар мақсадлари ва устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва барқарор, мутаносиб ривожлантиришнинг пухта ўйланган стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, бозор методлари ва воситалари асосида иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқади;
• вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиршнинг ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари бўйича вилоятдаги мавжуд табиий, минерал-хом ашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат ресурслари потенциалидан самарали фойдаланишни таъминловчи қисқа ва ўрта муддатли прогнозларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
• вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи даражасини, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни чуқур таҳлил қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини белгилайди, иқтисодиётдаги номутаносибликларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш йўлларини асослайди, вилоят иқтисодиётининг ривожланиши аҳволи тўғрисида йиллик ва ҳар чораклик маърузалар тайёрлайди, шунингдек вилоят ҳокими ва Республика ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;
• қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларга мўлжалланган демографик прогнозларни ишлаб чиқади, ижтимоий сиёсатни, шу жумладан иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ва уларнинг харид қобилиятини ошириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг айрим қатламларини аниқ тарзда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш, халқнинг моддий фаровонлигини барқарор равишда жадал ошириш масалаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
• меҳнат ресурслари бозори мутаносиблигини таъминлашдан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётнинг барча соҳалари ва секторлари учун малакали кадрлар тайёрлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради;
• экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва импорт, савдо баланини мақбуллаштииш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда ҳар йилги экспорт, ташқи савдо ва тўлов балансини тайёрлайди;
• халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида иқтисодий сиёсий, ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солиш механизмини ривожлантириш ва такомиллаштириш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
• давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар етказиб бериш (ишлар ва хизматларни бажариш) ҳажмлари ва таркибини белгиланган тартибда шакллантиради;
Қуйидагилар иқтисодиёт бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
• жамиятни ривожлантириш ва демократик қайта ўзгартиришлар мақсади ва устуворликлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор методлари ва механизмларини жорий этишнинг пухта ўйланган стратегияси ишлаб чиқишини ташкил этиш;
• асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни, вилоятнинг, шаҳарлар ва туманларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши даражасини комплекс равишда изчил таҳлил қилиш, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини асосдаш;
• иқтисодиётни ривожлантиришнинг кўп вариантли сценарияларини, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудлар, тармоқлар ва иқтисодиёт секторлари бўйича қисқа ва ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
• демографик прогнозларни, аҳолини аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилиш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, одамлар фаровонлигини ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
• иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларнинг ўрта муддатли прогнозлари, тармоқларни ривожлантириш, замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, илғор, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш;
• таркибий сиёсат мақсадларига эришишни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминловчи қисқа ва ўрта муддатли инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
• экспорт потенциалини ривожлантиришни рағбатлантириш, ташқи савдо тўлов балансларини мақбуллашттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозларини тайёрлаш, вилоятни республика иқтисодий тизимига интеграциялаш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.