Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр бошқармаси

Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр бошқармаси

Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар, уларнинг бир ҳуқуқ егасидан бошқасига ўтиши, тугатилиши, ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши туғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;

давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари туғрисида автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;

давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ; ишларни ташкил етади;

ахборот коммуникация технологиясидан фойдаланган холда интерактив хизматларини кўрсатиш.

"Ермулккадастр" давлат корхонаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

вилоятдаги шахар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятларини мувофиқлаштириш;

йер тузиш ишларни амалга ошириш, ер ажратиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлаш;

давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлар базаларини яратиш ва актуал холатда тутиш, тезкор равишда янгилаб бориш ҳамда унинг замонавий савияда бўлишини таъминлаш;

топография, геодезия ва кадастр съёмка ишларини бажариш: ер участкалари, бино ва иншоотларни планлари, кадастр индекс електрон хариталарини тузиш ва юритишни ташкил қилиш;

йер участкалари, бино ва иншоотларни инвентаризациялаш ишларини ташкил қилиш;

бино ва иншоотларни соликка тортиш максадида бахолаш ва қайта бахолаш ишларини ташкил қилиш;

йер участкалари, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни ҳамда улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил етиш;

маъмурий-худудий тузилмаларнинг чегараларини аниқлаш ва белгилаш ишларида иштирок етиш;

давлат хокимияти ва бошқарув органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда зарур кадастр маълумотлари билан таъминлаш;

вилоятдаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарини зарурий меъёрий-техник хужжатлар билан таъминлашни ташкил етиш;

ходимларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уқитиш ишларини ташкил қилиш;

вилоятдаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри фаолиятида янги техника ва технологияларни жорий етиш;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, бошқарма, статистика ва бошқа давлат органларига белгиланган тартибда хисоботлар тақдим етиш;

Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган маълумотларни тақдим етиш;

ўз фаолияти доирасида қонун хужжатлари талабларининг бузилиши холлари туғрисида тегишли давлат кокимияти ва давлат бошқаруви органларини, ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни хабардор етиш;

кадастр хужжатлари ва маълумотларини рухсациз олиш ва ошкор етишдан белгиланган тартибда химоя етишни таъминлаш;

архив ишини белгиланган тартибда ташкил етиш ва юритиш; компьютерлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ва юритиш, шу билан боғлиқ маълумотларни умумлаштирилган холда, белгиланган тартибда ва муддатларда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига тақдим етиб бориш;

ўз фаолияти доирасида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда консалтинг хизматларини кўрсатиш;

шахар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятларини тасдиқланган режага мувофиқ, зарур холларда еса режадан ташқари текшириш;

шахар ва туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг мутахассис-ходимларини тасдиқланган режа-графикка мувофиқ даврий равишда аттестациядан ўтказиш;

шахар ва туман ер тузиш ва кўмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тайёрланган кадастр хужжатларни танлаб олиш ёъли билан експертизадан ўтказиш.

"Ермулккадастр" давлат корхонаси ўз ваколат доирасида бошқа функцияларни хам амалга ошириши мумкин.


Охирги ўзгариш: 25/05/2016 16:29.   Кўрилганлиги: 8232
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/tasks_and_duties_of_departments/ermulkkadastr-davlat-korxonasini-asosiy-vazifalari-va-funktsiyalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.