Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Давлат ветеренария бошқармасининг вазифалари ва функциялари

Давлат ветеренария бошқармасининг вазифалари ва функциялари

Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари.

Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • вилоят худудида ветеринария хизматига раҳбарлик қилиш;
  • ўз ваколатлари доирасида идоравий мансублиги ҳамда мулк шаклидан қатъий назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг иши устидан, шунингдек айрим шахсларнинг фаолияти устидан ўрнатилган тартибда ветеринария-санитария назоратини амалга ошириш;
  • ҳайвонларни ўта хавфли юқумли ва карантин касалликлари билан касалланишини олдини олиш ва уларни йўкотиш, ветеринария хизмати кўрсатиш, ветеринария жиҳатидан сифатли чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни назорат қилиш бўйича мақсадли дастур ва режаларини тузиш ҳамда амалга оширилишини назорат қилиш;
  • ветеринария мутахассисларини тайёрлаш, ветеринария препаратларини ишлаб чиқариш ва ветеринария муаммолари бўйича илмий изланишлар ўтказиш борасида давлат дастурларини тузишда иштирок этиш; 
  • вилоят ҳудудида идоравий мансублиги ҳамда мулк шаклидан қатъий назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, айрим фуқаролар, шунингдек бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси ветеринария қонунчилиги талабларининг бажарилишини назорат қилиш;
  • вилоят ҳудудини бошқа давлатлардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўтишидан муҳофаза қилишни ташкил қилиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • “Бошқарма” бўйсунувидаги ветеринария корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига раҳбарлик қилиш;
  • атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг ветеринария-санитария муаммоларини ҳал этишда иштирок қилиш.

“Бошқарма” ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

  • вилоятдаги давлат ветеринария корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига раҳбарлик қилиш, уларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчиларини Давлат ветеринария Бош бошқармасининг хулосасига асосан ҳамда тегишлича туман ва шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш, уларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатиш;
  • вилоят ҳудудида пайдо булиш хавфи бўлган ҳайвонлар касалликларини таҳлил қилиш, олдини олиш ва тугатиш борасидаги дастурларни ишлаб чиқиш, чорвачилик маҳсулотлари ва хом-ашёларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш;
  • ҳайвонлар касалликлари бўйича ветеринария статистикасини олиб бориш, ҳисобот шаклларини такомиллаштиришда таклифлар ишлаб чиқариш;
  • вилоят ҳудудига четдан хайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишини олдини олиш чора-тадбирлари бажарилишини назорат қилиш;
  • касалликларнинг келиб чиқиши ва ҳайвонларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни олдини олиш буйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, муассаса ва ташкилотлар билан биргаликда одамлар ва ҳайвонлар учун хавфли бўлган юқумли касалликларнинг олдини олиш, йўқотиш бўйича чора-тадбилар ишлаб чиқиш, шунингдек одамлар ва ҳайвонлар учун хавфли бўлган юқумли касалликлар тўғрисида ўзаро ахборотлар алмашиш;
  • вилоят ветеринария хизматини ташкиллаштириш бўйича вилоятда, Республикада илғор тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва иқтисодиётдаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ветеринария ишини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
  • лаборатория ишлари ва ҳайвонлар касалликлари диагностикасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
  • давлат, идоравий ва хусусий ветеринария мутахассисларнинг фаолиятини белгиланган тартибда назорат этиш ва мувофиқлаштириш;
  • ветеринария соҳасида илмий-тадқиқот ишларининиг олиб борилишини таъминлаш;
  • инсон ва ҳайвонлар учун умумий касалликлар ва озиқ-овқатлар билан аҳолини захарланишидан ҳимоя қилишда санитария-эпидемология назорати органлари билан бирга ҳамкорлик қилиш;
  • амалдаги қонунчилик асосида ветеринария назоратидаги юкларни, ветеринарияга тегишли биологик, кимё-фармацевтика препаратларини ташиш, импорт (олиб келиш), экспорт (олиб чикиш) устидан давлат ветеринария назоратини олиб бориш;
  • ветеринария соҳасида яратилган ихтиро ва рационализаторлик таклифларни ўрганиб чиқиш, ўрнатилган тартибда синаб кўриш, ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ва бу ҳакда хулосалар бериш;
  • Фавқулотда ҳолатлар вужудга келганда режадан ташқари эпизоотияга қарши чоралар ва ветеринария-санитария тадбирларини утказиш учун ветеринария ташкилотлари мутахассисларидан иборат махсус бригада (гуруҳлар) ташкил этиш;
  • биологик ва даволовчи препаратлар, дезинфекцияловчи воситалар ва бошқа моддий-техника ресурсларининг зарурий заҳирасини сотиб олиш йўли билан яратиш;
  • ҳайвонлар юқумли, инвазион касалликларининг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш жараёнида ўз тизимидаги ва буйсунувидаги ташкилотлар, корхона ва муассалар учун зарур булган ветеринария дори-дармонлари ва асбоб ускуналарини, шу жумладан асосий воситалар, транспорт воситалари, моддий-техника ресурсларини марказлашган ҳолда харид қилиш ва тақсимлаш.


Киритилган вақти: 23/03/2016 11:13.   Кўрилганлиги: 3025
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/tasks_and_duties_of_departments/davlat-veterenariya-boshqarmasining-vazifalari-va-funktsiyalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.