Қуйидагилар вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вилоятда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга оширади.
Саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлайди;
Саноатни ривожлантириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади ва йирик корхоналарга инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.
Вилоятда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли махсулотлар билан тўлдиришга ҳамда корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминланишига, ўзаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштирилишига асосий эътиборни қаратади.
Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантиришни ташкил қилади.
Шунингдек, пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ҳудудда шаҳарсозлик хужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳамда шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.
Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳага бозор муносабатларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштиради.
Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.
Муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, йўллар, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажарилишига йуналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.
Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудрат ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади.
Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора- тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.
Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ишларига раҳбарлик қилади.
Энергетика, нефт, газ корхоналари ва бошқа бириктирилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди.
Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.
Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларини ташкил қилади.
Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншоотларини қуриш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланади.
Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш, вилоят, туманлар марказлари, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш бошқармалари ишларини мувофиқлаштиради.
Аҳолини сифатли ичимлик сув, оқова сув тармоғи билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланиш даражасини яхшилаш чораларини кўради.
Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва қайта ўқитиш масалалари билан шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш, озод қилиш бўйича вилоят ҳокимига таклифлар беради.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Tacappyфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорлари талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлайди.
Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этиб боради.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:
Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;
Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш ҳудудий комиссияси;
Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш вилоят комиссияси;
Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси;
Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендер)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят комиссияси;
Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича вилоят комиссияси;
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссия;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича вилоят комиссияси;
Ep танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;
Тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси;
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси.
Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:
вилоят коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси;
вилоят ҳокимлиги архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси;
вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси;
“Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси вилоят бўлими;
вилоят автомобиль йўллари бошқармаси;
вилоят ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш бошқармаси;
вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;
вилоятдаги мулк шаклидан қатъий назар, барча лойиҳалаштириш институтлари;
қурилишда тендер (танлов) савдоларини ташкил қилиш ва нархларни шакллантириш вилоят консалтинг маркази;
вилоят ҳокимлиги қошидаги Давлат идоралардан ташқари лойиҳа ва сметаларни экспертиза қилиш бошқармаси;
вилоят Инвестиция бошқармаси;
шаҳар ва туманлар ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари ишини мувофиқлаштириш бўлимлари;
вилоят нефть маҳсулотлари унитар корхоналари; “Самарқандиккиламчиранглиметалл” МЧЖ;
“Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлими;
“Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими; “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;
Ичимлик суви назорат инспекцияси
Кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
“Самарқанд электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти; Магистрал электр тармоқлари корхонаси;
“Марказгазтаъминот” давлат унитар корхонаси;
вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси;
“Самарканд Hyp” корхонаси.
“Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси;
“Самарканд кўмир етказувчи” унитар корхонаси;
“Автотеххизмат” акционерлик уюшмаси;
Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорта агентлиги Самарканд вилояти бўлими;
Стандартлаштириш ва метрология вилоят ҳудудий бошқармаси; “Самарканд синов ва сертификациялаш маркази” давлат корхонаси; Республика товар хом-ашё биржаси вилоят бўлими;
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” га қарашли Самарканд ҳалқаро аэропорта; “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик компанияси Бухоро узелининг Самарканд минтақавий бўлими ва унга қарашли барча корхоналари; кўчмас мулкларни баҳолаш ва сармоялар вилоят агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.