Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг функционал вазифалари

Вилоят ҳокимининг функционал вазифалари

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини якка бошчилик асосида амалга оширади. 

Вилоят хокими

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Pecпyбликаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоятни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;
ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;
жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;
вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўгрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдим этади;
халқ депутатлари вилоят Кенгашига вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;
ҳокимлик таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
берилган ваколатлари доирасида вилоят ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан вилоят Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш бўйича республика идораларига таклифлар киритади;
қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида такдимнома киритади;
раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тузилмаси бўлинмаларининг ишини назорат қилади;
халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўгрисида қонунда белгиланган тартибда тақцимнома киритади;
давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;
республика ва хорижда вилоятнинг расмий вакили сифатида иш кўради;
қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритади;
аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, “Халқ қабулхоналари” ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади;
заруриятга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;
янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Pecпyбликаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, вилоят, туман, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.
Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларга шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга вилоят ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг вилоят кузатув Кенгаши;
Ёшлар масалалари бўйича вилоят идоралараро Кенгаши;
Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши;
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси;
Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия;
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;
Вилоятда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;
Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича вилоят ҳудудий танлов комиссияси;
Ep танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;
Тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси;
Вилоятда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича вилоят комиссияси;
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси;
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;
Самарканд вилоятининг олис туманларидаги бюджет ташкилотларини юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия;
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича вилоят комиссияси;
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши;
Таносил касалликларига қарши курашиш вилоят идоралараро комиссияси;
Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига вилоят спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича вилоят комиссияси;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят Кенгаши;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси;
вилоят прокуратураси;
вилоят ички ишлар бошқармаси;
вилоят адлия бошқармаси;
жиноят ишлари бўйича вилоят суди;
фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди;
вилоят иқтисодий суди;
вилоят Маъмурий суди;
вилоят божхона бошқармаси;
вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
вилоят мудофаа ишлари бошқармаси;
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.


Охирги ўзгариш: 10/09/2018 19:08.   Кўрилганлиги: 12535
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/functional_duties/viloyat-hokimining-funktsional-vazifalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.